Қимматли қоғозлар
Ўзбекистоннинг қимматли қоғозлари бозорида фаол иштирок этувчи Туронбанк, бирламчи бозорда ҳам фаол қатнашади. Республика инвесторларининг кенг доираси учун ҳамда, аҳолининг эркин маблағларини жалб этиш мақсадида ҳар бир эмиссиядан сўнг 25 фоиз акцияларини сотувга чиқаради. Иккиламчи бозорда ҳам фаол қатнашувчи Туронбанк, ўзининг акциядорлари акциялари ҳамда турли инвесторлар акцияларини сотади.
2010 йилда акцияларнинг 5,6 млрд. сўмни ташкил этган
Банкнинг қимматли қоғозлар мажмуи (портфели) мунтазам равишда таҳлил ва диверсификация қилинади, ҳар йили тараққий этган компанияларнинг юқори ликвидли қимматли қоғозлари ҳисобига кўпайиб боради. Чунончи, 2010 йил давомида банкнинг қимматли қоғозлари 12,5 млрд. сўмга кўпайди. Туронбанкнинг қимматли қоғозларга қилган инвестицияларидан олинган даромад 1 534 млн. сўмни ташкил этди, яъни 2009 йилга нисбатан 1176,9 млн. сўмга кўпдир.
Облигациялар чиқаришнинг афзаллиги:
Молия бозорининг турли сегментлари ичида қиммат қоғозлар бозори Банк учун устувор бўлиб қолмоқда. Банк кўрсатаётган хизматлари кенгайиб бормоқда, мижозлар истагини қўллаб-қувватлаш воситасида банк республикамиз фонд бозорининг ривожланишига ўз хиссасини қўшмоқда.
Банк мижозларнинг бўш турган пул маблағларини самарали жалб этиб, уларнинг бир қисмини турли эмитентлар облигацияларига жойлаштиради, бунинг натижасида ҳам мижозлар, ҳам партнёрлар эътиборини ўз фаолиятига жалб қилади. Орттирилган тажриба ва янги ғоялар муваффақиятларимизнинг муҳим таркибий қисмларидир.
Банк ўз облигацияларини чиқарди. Бу ҳодиса банкни маблағ билан таъминлашнинг янги манбаси бўлиши билан бирга банкнинг ижобий имиджини шакллантиришга ёрдам берди.