Кредитлаш
Туронбанк мавжуд бозорлар коньюктурасига мувофиқ омонатларнинг тармоқли диверсификациясини амалга оширади. Банк фаолияти саноат, савдо, транспорт, қурилиш каби иқтисоднинг турли тармоқлари вакиллари бўлган мижозларга кредитлар беришга йўналтирилган. Мижозларнинг
Банк барча асосий гуруҳлар: корпоратив мижозлар, кичик бизнес корхоналари ва, аҳолини кредитлар билан таъминлайди. Туронбанк давлат, аҳамиятига эга бўлган йирик объектларни маблағ билан таъминлашда фаол қатнашади, шунингдек минтақавий иқтисоднинг деярли барча тармоқларида ўзининг тижорат билан боғлиқ фаолиятини амалга ошираётган корхона ва ташкилотлар Банкдан кредит оладилар, булар туфайли берилган кредитларнинг юқори даражали сифати сақланиб келмоқда. Шунингдек Банк томонидан ҳар бир мижозни баҳолашга, у билан боғлиқ бўладиган тавакалларни ва уларнинг ҳолатини мунтазам равишда мониторинг қилишга пуҳта ёндашилганлик юқори сифатнинг сақланишига ёрдам берган.
Туронбанк ишончли омонатчилар билан ҳамкорлик қилишга манфаатдордир, шунинг учун Банк кредитларидан фойдаланмоқчи бўлган потенциал омонатчиларга муайян талаблар қўйилади. Хусусан, омонатчилар ўзининг мустаҳкам ва истиқболли фаолиятига, капиталига эга бўлиши ҳамда ўзининг етарли даражадаги таъминотини Банкга тақдим эта олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Омонатчи Банкдан кредит олишни узоқ муддатли ва ўзаро фойда келтирувчи ҳамкорликнинг бир қисми деб билиши Банк томонидан маъқулланади.
Банк кредитлари устига қўйиладиган конкрет процент ставкалари қатор омилларга боғлиқ, булар: кредит тури, кредитнинг муддати, кредитнинг суммаси.