Банк кафолати, бу — номлаган томонга белгиланган шартлар асосида пул маблағининг чекланган суммасини тўлаш тўғрисидаги банк мажбурияти тўғрисидаги хужжат. Банк кафолати — учинчи шахс муайян мажбуриятларини бажармаган ҳолда, банк бу мажбуриятни пул маблағлари шаклида бажариши мажбурияти.

Банк хизматларининг бу тури мижоз томонидан контрагент ва бошқа банклар олдидаги мажбуриятини бажаришини кафолатлайди. Кафолат берилганда мижоз билан шартнома тузилади, унда банк кафолатининг берилиши тартиби, унинг шартлари, тўлов шартлари ва иккала томоннинг масъулияти баён этилади. Қатор ҳолларда мазкур шартномада кредит шартномаси сингари таъминланиш талаб қилинади.

Банк кафолатини олиш учун мижоз, кредит олиш учун ўрнатилган хужжатлар рўйхатига биноан, банкга хужжатлар пакетини тақдим этади.

Банк кафолати (кафиллик) бир йилгача муддатга берилади.

Кафолат ва кафилликлар миллий ва чет эл валютасида пул тўлашга қодир бўлган, юридик шахс ҳуқуқларига эга хўжалик юритувчи субъектларга қуйидаги мақсадлар учун берилади:

  • божхона органларига мажбурий тўловлар (ҚҚС ва божлар) муҳлатини узайтириш;
  • банкда рўйхатга олинган, импорт контрактлари бўйича келган юкларни божхона расмийлаштируви;
  • тендер савдо-сотиғида иштирок этиш;
  • божхона омборхонасига лицензия олиш;
  • авиакомпаниялар билан агентлик битимларини тузиш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан ман этилмаган, бошқа мақсадлар.
Кафолат ва кафилликлар
Танлов талабномасини таъминлаш кафолати:
Депозит 100% таъминланганда 100 000 сўм
Депозит билан таъминланмаганда 500 000 сўм (Танловдан ўтмаган ҳолда 400 000 сўм қайтарилади)
Объект нарҳининг 20% ҳажмда кредит берилиши тўғрисида кафиллик
6 ойгача 1%
6 ойдан зиёд 2%
Аванс тўловлар кафолати
6 ойгача 1%
6 ойдан зиёд 2%
Контракт бажарилиши кафолати
Мижознинг йил бўйича ўрта ҳисобдаги маблағ айланиши (обороти):
500,0 млн. сўмдан кўп 1%
500,0 млн. сўмдан кам 2%
Контракт бўйича тўлов кафолати
6 ойгача 1%
6 ойдан зиёд 2%
Кафолат шартларининг ўзгариши
Муддатнинг кварталга узайтирилишиКафолат суммасидан 0,5%
Қўшимча квартал учун кафолат суммасининг ўзгариши Кафолат суммасидан 0,5%
Кафолат суммаси ва муддатининг кварталга ўзгариши сабабли кафолат шартларининг ўзгариши Кафолат суммасининг 0,5%
Импорт товарларинг божхона расмийлаштирувига кафиллик
Мижозларнинг йил бўйича ўрта ҳисобдаги маблағ айланиши (обороти):
500,0 млн. сўмдан кўп 1%
500,0 млн.сўмдан кам 2%
Бож тўловлари муддатини узайтириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддатни узайтиришга кафолат
Мижознинг йил бўйича ўрта ҳисобдаги маблағ айланиши (обороти):
500,0 млн. сўмдан кўп 1%
500,0 млн. сўмдан кам 2%
Даромадини нақд пулда топширувчи корхоналар кафолати 1%
Бошқа мақсадларда бериладиган кафолатлар 3%