«Микромолиялаштириш тўғрисида"ги ЎзР қонунига (2006 й. 15.09да тасдиқланган N ЎзРҚ-50) мувофиқ, Банк тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадларига 1000 (минг баробар) минимал ойлик иш ҳақигача ҳажмда микрокредитлар бериш бўйича микромолиялаштириш хизматларини кўрсатади.

Кредит мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни очиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш.

Кредит суммаси: 1 000 м.о.и.ҳ. гача.

Кредит муддати: 3 йилгача.

Фоиз ставкаси: МБ қайта молиялаштиришнинг амалдаги ставкасидан зиёд бўлмаган ҳажмда ўрнатилади

2007 йил 18 майдаги № ПФ-3878 «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қуввватлаш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва «Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли кредитлар берилиши тартиби тўғрисида"ги Низомга (ЎзР АВ 2007 й. 18.07 да рўйхат № 1697) биноан, ёш оилаларда барқарор даромад манбаини шакллантириш, уларнинг меҳнат биланд бандлигини кенгайтириш, янги иш жойларини яратиш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига фаол жалб этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида ёш оилаларга хусусий ишини ташкил этиш, касаначиликни (уйда қилинадиган ишни) ривожлантириш, микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек-деҳқон хўжаликларининг бошланғич капиталини шакллантириш, хусусий тадбиркорликни кенгайтириш ва ривожлантириш ва ҳ.к. Банк микрокредитлар тақдим этади.