Кредитлар турлари
Банк қуйидаги йўналишлар бўйича кредитлар беради:
- Хом ашё ва материалларни сотиб олиш;
Товар-моддий қадриятларнинг (ТМҚ) мавсумий ва бошқа вақтинча захиралари;- Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ мавсумий харажатлар;
- Маҳсулотнинг янги турларини (шу жумладан ишга
тушириш-созлаш ишлари) ишлаб чиқариш ва ўзлаштиришни тайёрлаш бўйича сарфлар, шунингдек ушбу мақсадларга ўз тасарруфидаги айланма маблағларидан ташқари ишлар бўйича харажатлар; - Ишлаб чиқариш технологияларини яхшилаш, товар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, янги маҳсулотларни чиқариш, буюмлар сифати, ишончлилиги ва чидамлилигини яхшилаш;
- Аҳолига маиший хизмат кўрсатишни кенгайтириш;
- Маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳ
исоб-китоблар , ҳисоб-китоблар билан боғлиқ бўлган бошқа эҳтиёжлар; - Буюртмачининг молиялаштириш манбаси вақтинча бўлмаган ҳолларда узлуксиз молиялаштиришни таъминлаш мақсадида, амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда, корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги айланма маблағларнинг етишмаслигини вақтинча қоплаш;
- Меҳнат ҳақи бўйича қарзларни тўлаш;
- Хўжалик юритувчи субъектларнинг дебит ва кредит бўйича қарзларини камайтиришга оид мақсадли схемани амалга ошириш;
- Пудрат асосида ишлайдиган қурилиш ташкилотларига охиригача етказиб қуриладиган объектларнинг қурилишига марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан кредит бериш;
- Аккредитация операцияларни амалга ошириш учун ҳамда савдони молиялаштириш доирасида кредитлар бериш;
- Корхоналар ва ишлаб чиқариш қувватларини қуриш;
- Бинолар ва иншоотлар қурилиши;
- Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган жорий объектларни қайта қуриш, кенгайтириш ва янги
асбоб-ускуналар билан таъминлаш; - Асосий ишлаб чиқариш маблағлари, техника, технологияларн,
асбоб-учкуналар ва транспорт воситаларини сотиб олиш; - Зотли молларни сотиб олиш ва асосий подани шакллантириш;
- Янги ерларни ўзлаштириш;
- Кўп йиллик ўтларни экиш, бутазор ва дарахтзорларни барпо этиш;
- Юридик шахс мавқеига эга, янги ташкил этилган кичик ва ўрта бизнес субъектлари бошланғич капиталини шакллантириш;
- Жисмоний шахсларга қурилиш ва
уй-жой , истеъмол товарлари ва автомобиллар сотиб олиш, шунингдек таълим кредитлари.
Ажратиладиган кредитлар муддатлари:
- Кредит ажратиш муддатлари кредитланаётган тадбирнинг қоплай олиниши муддатларига боғлиқ, шу жумладан:
- Оборот (айланма) маблағларни тўлдириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш мақсадларига кредитлар, умумий қоидага кўра, 1 йилгача муддатга берилади;
- Инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун фермер хўжаликларига кредитлар 3 йилгача муддатга берилади;
- Аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари,
дори-дармонлар етказиб бериш билан шуғулланувчи ҳамда нақл пул инкассация қиладиган стационар нуқталари бор мижозларга кредит 3 ойгача муддатга берилади, алоҳида ҳолларда, йирик улгуржисавдо-соти қ ташкилотлар учун бошқа кредит шакли очилади, унда кредит муддати 12 ойгача белгиланади; - Хусусий тадбиркорлар
ва-де ҳқон хўжаликларига бюджетдан ташқари маблағлардан микрокредитлар 3 йилгача муддатга берилади. Кредит муддатни узайтириш ҳуқуқисиз берилади; - Иш билан таъминланганликка (бандлик) ёрдам бериш бюджетдан ташқари фонди ҳисобидан оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар 150 минимал иш ҳақи ҳажмида 2 йилгача муддатга, муддатни узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Кредит бериш тўғрисидаги аризанинг кўрилиши учун қуйидаги хужжатларни тақдим этиш зарур:
- кредитдан фойдаланиш мақсади, вақти, унинг суммаси баён этилган, омонатчи томонидан имзоланган ариза ҳамда, кредит қопланиши мумкин бўлган ҳолларда, гаровга қўйиладиган нарса ҳақида маълумот келтирилган бўлиши керак;
- омонатчининг таъсис этувчи хужжатлари ((нотариал тасдиқланган) низом ёки патент ва ҳ.к.);
- омонатчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушадиган пул маблағларининг (пул ҳаракатининг) прогнози кўрсатилиши шарт бўлган
бизнес-режа ; - омонатчи вакилининг кредит бўйича шартномани имзолаш ҳуқуқини тасдиқловчи хужжатлар, имзолар намуналари;
- солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган, омонатчи томонидан имзоланган корхонанинг охирги йил кварталлари бўйича бухгалтерлик ҳисоботи, унинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши керак: баланс — шакл № 1, молиявий натижалар ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот — шакл № 2, дебит ва кредит бўйича қарзларнинг расшифровкаси — шакл № 2а, шунингдек 90 кундан зиёд бўлган қарзларнинг сверка актлари. Деҳқон хўжаликлари бундан истисно;
- товарларни сотиб олиш ва сотиш бўйича шартнома ёки контрактлар (200 минимал иш ҳақидан зиёд маблағлар асосидаги шартнома ёки контрактлар учун юрист ёки адвокатнинг мувофиқ муҳрли юридик хулосаси).
Агар кредит
- Автомобиль ёки
асбоб-ускуна техпаспортининг нусҳаси; - рўйхатга олинган ва Давлат
мол-мулк қўмитасида баҳолаш бўйича фаолият кўрсатиш учун лицензия олган консалтинг компания, фирма ва ҳ.к. лар томониданмол-мулкнинг баҳоланиши. Гаров сифатида автомобиль қўйилган бўлса, «Автотеххизмат» ОАЖ томонидан баҳолаш ҳақидаги хужжат; - гаровга қўйилган
мол-мулкнинг суғурта шартномаси ва суғурта ҳақидаги хужжат (полис); - гаров тўғрисидаги шартноманинг давлат кадастри органларида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки гаров тўғрисидаги шартномада қўйилган, давлат кадастри органлари ёки Минтақавий Давлат ДАН да рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи, белги;
- гаров предметининг сотилганлини тасдиқловчи хужжатлар, агар кредит уни сотиб олишни молиялаштириш мақсадида берилган бўлса (Адлия Вазирлигида
27.02.2001 й. № 906–1 рўйхатга олинган МБ Қарорида таҳрир қилинган модда) (Қаранг: аввалги таҳрири).
Ўзбекистон Республикаси қонунчилида кўзда тутилган ҳолларда, гаров тўғрисидаги шартнома, давлат рўйхатидан ўтганлиги ёки Минтақавий Давлат ДАН мувофиқ органларида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи, белгига эга бўлиши лозим.
Кўчириб бўладиган
Ариза қурилиш, кўчмас мулкни қайта қуриш ёки таъмирлаш мақсадида кредит олиш учун тақдим этилган ҳолда, уни кўриб чиқиш учун мижоз қуйидаги хужжатларни илова қилиши лозим:
a) Қурилиш учун ер участкасининг ажратилиши (ҳокимиятнинг қурилишга берган рухсати);
б) Лойиҳ
в) Қурилиш манзили рўйхати,
г) Титул рўйхати,
д) Давлат архитектура қурилиши назорати инспекцияси рухсатномаси,
е) Мустақил эксперт комиссияси ва экологик экспертиза хулосалари,
ж) Қурилиш таваккалларини суғурта қилиш тўғрисидаги шартнома,
з) Генпудратчи ва буюртмачи ўртасидаги шартнома ёки контракт.
Кредит бошқа шахс томонидан кафолатланган ҳолда, мижоз қуйидаги қўшимча хужжатларни тақдим этиши керак:
- Кафиллик тўғрисидаги шартнома;
- Кафил бўлган кишининг, молиявий ахволининг қониқарли эканлигини тасдиқловчи, аудиторларнинг хулосаси;
- Шахснинг, кафил бўлган киши номидан шартномани (мажбуриятни) имзолаш ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи, хужжатлар. (Имзолар намуналари карточкаси);
- Кафил бўлган кишига ҳисоб рақамининг молиявий ҳолати (ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжудлиги),
картотека-2 ва ссуда бўйича қарзлари ҳақида банк томонидан берилган маълумотнома; - Агар ОАЖ, ҚК, МЧЖ бўлса — кафиллик қилиш тўғрисидаги акциядорлар умумий йиғилиши баённомаси, ЁАЖ бўлса — кафилликка розилик берилганлиги ҳақида муассислар умумий йиғилишининг баённомаси қарор;
- Кафил бўлган кишининг низоми (нотариал тасдиқланган);
- Кафил бўлган кишининг таъсис этувчи шартномаси (нотариал тасдиқланган);
- Солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган, корхона омонатчиси томонидан имзоланган корхонанинг охирги йил кварталлари бўйича бухгалтерлик ҳисоботи, унинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши керак: баланс — шакл № 1, молиявий натижалар ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот — шакл № 2, дебит ва кредит бўйича қарзларнинг расшифровкаси — шакл № 2а, шунингдек 90 кундан зиёд бўлган қарзларнинг сверка актлари.