Депозитлар
Вақтинча бўш турган пул маблағларини бошқариш йўли сифатида Туронбанк юридик шахсларга корхона пул маблағларини фойда (процент) олиш шарти билан банкка жойлаштиришни тавсия этади, бу йўл маблағлардан мумкин қадар самарали фойдаланиш имконини яратади.
Ўз пул маблағлари ва даромадларини режалаштиришга ўрганган индивидуал тадбиркорлар ва юридик шахслар учун Банк
Депозитга маблағ қўйиш нақд пулсиз, фақат юридик шахс ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Банк депозитга қўйиш учун пул маблағларини миллий ва чет эл валютасида қабул қилади. Депозитнинг муддати тугагандан сўнг депозит суммаси ва йиғилган фойдалар (процентлар) банк депозити шартномасида кўрсатилган омонатчининг реквизитларига ўтказилади.
Депозитга пул қўйиш пул маблағларини сақлаш ва йиғишнинг қулай йўли бўлиб, ўз вақтида эгасига қайтарилиши ва тўланиши кафолатига эга:
- корхонангизнинг вақтинча бўш турган пул маблағлари иш бериши ва Сизга барқарор даромад келтириши мумкин;
- пул маблағларнинг қисқа муддатга ҳам, узоқ муддатга ҳам жойлаштириш имконияти;
- депозитнинг муддати ва ундан олинадиган фойда (процентлар) шартномада қайд этилади ва бир томонлама ўзгартирилиши мумкин эмас;
- шартнома алоҳида шартлар асосида ҳам тузилиши мумкин;
- депозитнинг қайтарилиши кафолатланади.
Банк депозити шартномасига биноан, юридик шахслар пул маблағлари 3 ой ва ундан ортиқ муддатга 6 -7% фойда олиш шарти билан, АҚШ долларида 3 ой ва ундан ортиқ муддатга 3–4% фойдаси билан жалб қилинади. Олинган фойда (процентлар) омонат ҳисобига ўтказилади ва омонатчининг ҳисоб рақамига (жорий ёки валютали) ҳар ойда ёки шартнома муддати тугагандан сўнг ўтказилади.