Депозитли сертификатлар
Банкнинг депозитли сертификати — банкка қўйилган депозит суммасини ҳамда ўрнатилган муддат тугагандан сўнг депозит суммаси ва сертификатда кўрсатилган процентларнинг сертификат эгасига тўланиши ҳуқуқини тасдиқловчи қиммат қоғоздир. Депозитли сертификат бўйича процентлар ҳар ойнинг охирги кунида тўланади. Депозитли сертификат муддатидан олдин ҳам тўланиши мумкин. Муддатидан аввал тўловни талаб қилиш мақсадида тақдим этилган сертификат бўйича Банк, сертификат тақдим этилган вақтда амал қилувчи, йўқлаб олинадиган омонат бўйича тўланадиган депозит суммаси ва процентларни тўлайди.
Банк ўз мижозларига пул маблағларини банкнинг даромадли қиммат қоғозларига — депозитли сертификатларга жойлаштиришни таклиф этади. Депозитли сертификат — банкка қўйилган депозит суммасини ҳамда ўрнатилган муддат тугагандан сўнг депозит суммаси ва сертификатда кўрсатилган фойданинг омонатчига (сертификат эгасига) тўланиши ҳуқуқини тасдиқловчи қиммат қоғоздир.
Депозитли сертификаларнинг афзалликлари:
- Маблағ қўйилган муддат давомида ўзгармайдиган, аниқ белгиланган фойда (процент) ставкаси;
- Ҳуқуқларни бошқа кишиларга бериш имконияти;
- Банк ёки бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларни бажариш мақсадида депозитли сертификатдан гаровга қўйиладиган нарса сифатида фойдаланиш;
- Депозитли сертификатлар бўйича, берилган жойига боғлиқ бўлмаган равишда, Банкнинг ҳар қандай филиалида пул тўланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори асосида, 1 йилдан ортиқ муддатга тижорат банкларнинг депозитлари ва даромадли қиммат қоғозларига жойлаштирилган пул маблағларидан олинган юридик шахсларнинг процентли даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод қилинади.