Visa карталари — бутун дунё бўйича товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга оширишнинг энг қулай ва ишончли воситасидир. Туронбанк турли мавқега эга бўлган мижозлари эҳтиёжларини қондириш учун тўрт хил турдаги дебетли Visa карталарни тақдим этади.

Дебетли Visa карталар Ўзбекистонда энг оммабоп, ишончли ва кенг тарқалган карталар ҳисобланади. Дебет ҳисоб рақамига «боғланган» карта эгаси ҳар ойда чиқадиган банк кўчирмасида кўрсатилган операцияларнинг амалга оширилишини кузатиш, шунингдек ўз харажатларини назорат қилиш имкониятига эга.

VISA Business карталари ходимларнинг тақдимот ва иш билан боғлиқ ўз харажатларини қулай тарзда ҳисоб-китобини олиб бориш имконини беради. VISA Business карта — 50 тагача ходимга эга кичик ва ўрта корхоналар учун жуда қулай бўлади. Бу карталардан, одатда, иш бўйича сафарлар (командировка), тақдимот билан боғлиқ харажатлар ҳисоби, офис жиҳозлари, канцелярия моллари, дастур таъминоти учун тўловлар ҳисоби, шунингдек коммунал тўловлар ҳисобини олиб бориш учун фойдаланилади. Бундай тизим катта бўлмаган корхоналар эгалари учун шахсий ва ишга тегишли харажатларни ажратиш, шунингдек нақд пул маблағларини айланишини назорат қилиш имконини беради

Visa карта эгалари бу карталардан дунёнинг 170 мамлакатида жойлашган 24 миллион савдо нуқталарда, шу жумладан 1 миллион банкоматларда фойдаланишлари мумкин.

ХАЛҚАРО VISA КАРТАЛАРНИ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

Хизмат тури Ставка
VISA BUSINESS картани муомалага чиқариш ва ҳисобга олиш 20 USD
VISA BUSINESS пластик картасига йил давомида хизмат кўрсатиш 25 USD
Карта ҳисоб рақамига бошқа банклардан нақд пулсиз маблағлар ўтказиш 0,5%
Нақд пул маблағларини бериш (бошқа банклар комиссияси ҳисобга олинмаган ҳолда) учун 2.5%
Савдо/ сервис корхоналарида хизмат кўрсатиш учун
банк мижозларининг савдо нуқталарида Комиссия олинмайди
бошқа банклар мижозларининг савдо нуқталарида ( бошқа банклар комиссияси ҳисобга олинмаган ҳолда) 0,5%
Йўқолган/ўғирланган картанинг блокировкаси (4 ҳафтага)
Махаллий стоп-лист 2000 сўм
Халқаро стоп-лист 25 USD
VISA BUSINESS карталар учун пасайтирилмайдиган қолдиқ/ суғурта депозити 200 USD
VISA BUSINESS карталар учун Энг кам бошланғич бадал 300 USD