Tашқи иқтисодий фаолият
Туронбанк барча турдаги ташқиқтисодий операцияларни амалга оширади ҳамда йирик чет эл банклари ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилади. Банк Европанинг етакчи тижорат банклари билан мустаҳкам ва эътимодли муносабатларни ўрнатди ва МДҲ ҳамда жаҳон мамлакатлари валюталарида корреспондент ҳисоб рақамларидан муваффақиятли фойдаланмоқда, бунинг оқибатида Банк мижозлари банклараро пул ўтказиш, хужжатли аккредитивлар ва банк кафолатлари каби ташқи савдо операцияларини амалга ошириш, шунингдек ташқиқтисодий алоқаларни ўз вақтида ва самарали ўрнатиш имконига эгалар. Хизмат кўрсатишдаги мақбул тарифлар ва оперативлик (ишчанлик) нафақат банкнинг ўз операцияларини амалга ошириш, балки партнёрларининг халқаро фаолиятини ривожлантиришга ёрдам беради.
Туронбанк жаҳоннинг 75 дан зиёд банклари билан корреспондентлик муносабатларни ўрнатди, 12 банкда корреспондентлик ҳисоб рақами очилган, шу жумладан:
- Credit Suisse (Швейцария)
- Commercbank (Германия)
- Korea Exchange Bank (Корея Республикаси)
- OАО Банк ВТБ (Россия)
- ЗАО Raiffeisenbank (Moscow Branch)
- Сбербанк России (Россия)
- Промсвязьбанк (Россия)
- Русславбанк (Россия)
Азиа-Инвест банк (Россия)
Credit Suisse (Швейцария), Commerzbank AG (Германия) банклари билан нақд пуллик чет эл валютасини етказиб бериш тизими ўрнатилди, бунинг оқибатида Туронбанк ўз филлалларини ҳам, Ўзбекистоннинг бошқа ваколатли банкларини ҳам зарур нақд пуллик чет эл валютаси билан таъминлай олади ҳамда барча валютали операцияларни тўла ҳажмда амалга ошириш имконига эга.
Туронбанк қуйидаги халқаро ташкилотлар вакилидир:
- SWIFT халқаро банклараро маълумотлар ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш тизими;
- VISA International халқаро тўлов тизими (ассоциациялашган аъзолик);
- «REUTERS»
информацион-дилинг тизими.
Корреспондент муносабатларни ривожлантириш жараёнида банк, ўз мижозлари талабларини инобатга олган ҳолда, халқаро ҳ