Туронбанк юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар учун чет эл валютасида банк ҳисоб рақамларини очади. Банк, мижозлари топшириқларига биноан, тузилган шартномаларга асосланган ҳолда ҳамда Банкнинг амалдаги чет эл валютасидаги тарифларга мувофиқ, чет эл валютасида ҳисоб-китобларни амалга оширади. Банк, банк амалиётида қабул қилинган, халқаро ҳисоб-китобнинг барча турларини амалга оширишни таъминлайди.

Банкимизда чет эл валютасида ҳисоб-рақамини очиш учун Сиз қуйида келтирилган хужжатларни тақдим этишингиз зарур*:

I. Юридик шахслар

  1. Ҳисоб-рақамини очиш тўғрисида ариза
  2. Низом нусҳаси (нотариал тасдиқланган)
  3. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома
  4. Нотариал тасдиқланган имзолар намуналари, 2 нусҳада
  5. Паспортлар нусҳалари (директор, бухгалтер)

II. Хусусий тадбиркор

  1. Ҳисоб-рақамини очиш тўғрисида ариза
  2. Патент
  3. Нотариал тасдиқланган имзолар намуналари, 2 нусҳада
  4. Паспорт нусҳаси

Чет эл валютасида ҳисоб-рақамлари бўйича хизмат кўрсатиш
Операция турлариСтавка
Чет эл валютасида ҳисоб-рақамлар очиш ва юритишКомиссия олинмайди
Ҳисоб-рақамларни ёпишКомиссия олинмайди
Мижоз реквизитлари тўғрисида билдириш хатини тақдим этишКомиссия олинмайди
Ҳисоб-рақами бўйича кўчирма тақдим этиш
Операция турлариСтавка
Операциялар амалга оширилишига қарабКомиссия олинмайди
Муддати 1 йилгача20 000 cўм
Муддати 1 йилдан кўп40 000 cўм

*

  • Ҳисоб-рақами бошқа банкдан ўтказиладиган ҳолларда, ўша банкдан олинган хужжатлар мажмуини (пакет) тақдим этиш
  • Чет эл валютали ҳисоб-рақами очилганда мижознинг миллий валютада ҳисоб-рақами бор бўлган ҳолларда, юқорида келтирилган хужжатлар тақдим этилмайди, ариза ва 2 нусҳада, нотариал тасдиқланган имзолар намуналари бундан истисно.