Туронбанк ўз мижозларига ташқи савдо операциялари билан боғлиқ бўлган кенг кўламли хизматларни тақдим этади. Банк мутахассислари амалга оширилаётган битимлар бўйича тавакалларни камайтириш мақсадида ташқи савдо билан боғлиқ контрактларни тайёрлаш ва тузиш жараёнида касбий (профессонал) маслаҳатлар берадилар.

Туронбанк ташқи савдо операциялари бўйича қуйида келтирилган хизмат турларини кўрсатадилар:

  • Чет эл валютасида ҳисоб-китоб рақамларини очиш ва юритиш;
  • Ташқи савдо билан боғлиқ битимларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисоби;
  • Савдони молиялаштириш, шу жумладан экспорт ва импорт билан боғлиқ аккредитивлар ва банк кафолатлари;
  • Конверсия операциялари;
  • Халқаро пул ўтказмалари.

Экспорт билан боғлиқ битимларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган хужжатлар:

  • рўйхатга қўйиш тўғрисида ариза;
  • битимнинг (контрактнинг) оригинали;
  • битимнинг (контрактнинг) нусҳаси;
  • ўзига хос (специфик) товарларни экспорт қилиш бўйича битимлар учун — Ташқиқтисодий алоқалар ва савдо Вазирлиги лицензияси нусҳаси;
  • ҳукуматлараро битимлар доирасида экспорт қилинаётган товарлар бўйича битимларни (контракт) ҳисобга олишда, кўрсатилган битимлар нусҳалари ва бошқа зарур хужжатлар тақдим этилади.

Импорт бўйича битимларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур хужжатлар:

  • ўйхатга қўйиш тўғрисида ариза;
  • битимнинг (контрактнинг) оригинали;
  • битимнинг (контрактнинг) нусҳаси;
  • импорт битимининг паспорти (3 нусҳа);
  • юридик хулоса.

Банк халқаро операциялар хужжатларини текшириш ва расмийлаштириш ишларини, Ўзбекистон республикаси қонунчилиги ва ўзининг ички норматив хужжатларига биноан, амалга оширади. Банк мутахассислари ташқиқтисодий битимларни тузиш, шунингдек чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун хужжатларни расмийлаштиришда ўз маслаҳатларини берадилар.

Ташки савдо операциялари
Чет эл валютасини сотиб олиш талабномасини кўриб чиқиш10 000 сўм
Экспорт, импорт, бартер билан боғлиқ битимларни рўйхатдан ўтказиш:
бир иш куни давомида:
экспортКомиссия олинмайди
импорт, бартер80 000 сўм
икки иш куни давомида:
экспортКомиссия олинмайди
импорт, бартер40 000 сўм
Қўшимча битим ва спецификацияларни рўйхатдан ўтказишЭкспорт - текин, импорт, бартер - 10 USD
Экспорт битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳақида маълумотномалар бериш10 000 сўм
Бажарилмаган ташқи савдо контрактни ҳисобдан чиқариш::
Бошқа банкга ўтказиш муносабати билан 100 000 сўм
Биржага ўтказиш муносабати билан200 000 сўм
Импорт бўйича аккредитивлар
Аккредитивни очиш ва авизо қилиш100$ ≤ 0,25 % ≤ 2 000$ (тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган квартал учун)
Хужжатларни қабул қилиш ва текшириш30 USD ҳар бир хужжат учун
Аккредитив шартларининг ўзгариши (муддатини узайтириш (пролонгация) бундан мустасно) 60 USD ҳар бир ўзгартириш киритилганда
Аккредитив муҳлатини узайтириш (пролонгация)50$ ≤ 0,2 % ≤ 1 500$
Аккредитивни бошқа банкларга ўтказиш50 USD
Аккредитивни муддатидан аввал бекор қилиш60 USD
Аккредитив суммасини кўпайтиришКўпайтириш суммасидан 0,2%
Мижоз илтимосига кўра, аккредитивни тасдиқлашLIBOR ставкаси бўйича + 3 % (тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган квартал учун йиллик)
Шартлари фарқ қилувчи хужжатларни қабул қилиш50 USD
Тўловлар ёки акцепт50$ ≤ 0,2%≤ 1 500$
Экспорт аккредитивлари
Экспорт аккредитивни дастлабки авизо қилишКомиссия олинмайди
Экспорт аккредитивни қабул қилиш ва авизо қилишКомиссия олинмайди
Мижоз илтимосига кўра, аккредитивни тасдиқлаш:
100% қоплашни тақдим этишКомиссия олинмайди
ҚоплашсизLIBOR ставкаси бўйича + 3 % (тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган квартал учун)
Хужжатларни қабул қилиш, текшириш ва жўнатиш30 USD ҳар бир хужжат учун
Тўловлар ёки музокара50$ ≤ 0.2%≤ 200$
Тўловлар ёки музокара, харажатлар бенефициар ҳисобидан50$ ≤ 0.2%≤ 200$
Аккредитив шартларини ўзгартириш50 USD
Аккредитив муддатини узайтириш (пролонгация)50$ ≤ 0.3% (тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган квартал учун)
Импорт бўйича хужжатли инкассони қабул қилиш ва авизо қилиш50 USD
Тўланмаган ёки тўлови рад этилган хужжатларни қайтариш 50 USD
Инкассо топшириғи шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш50 USD
Тўланмайдиган хужжатларни бериш (ксеронусҳа)10 USD
Тўланмаган ёки тўлови рад этилган хужжатларни қайтариш 20$ ≤ 0.1%≤ 200$
Импорт инкассосини тўлаш10$ ≤ 0.2%≤ 150$
Хабар бериш (курьер) хизмати почта харажатлариХабар бериш (курьер) хизмати тарифлари бўйича
Савдони молиялаштириш
Импорт аккредитивини очиш, муддатини узайтириш (пролонгация), тўлов муддатини узайтириш3% йиллик + корреспондент банклар комиссияси
Импорт аккредитивни очиш, муддатини узайтириш (пролонгация), сўм эквивалентида қоплаш24 % йиллик, аккредитив бўйича тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб
Кафолатлар
Авизо қилиш ёки Туронбанк мажбуриятларисиз кафолатларни ўтказиш25 USD
Банк кафолатини бериш ва тасдиқлаш, чет эл валютасида қоплаш0,1%
Банк кафолатини бериш ва тасдиқлаш, сўм эквивалентида қоплаш Кафолат суммасидан 3.5 % (тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган квартал учун)
Чет эл валютаси ёки сўм эквивалентида қопламасдан туриб, Банк кафолатини бериш ва тасдиқлашКафолат суммасидан 7 % (тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган квартал учун)
Кафолат шартларини ўзгартирилиши60 USD ҳар бир ўзгартириш учун + чет эл банки комиссияси
Кафолат муддатини узайтириш (пролонгация)3 % (тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган квартал учун) + чет эл банки комиссияси
Чет эл валютасида қоплаш тақдим этилганда0,10%
Чет эл валютасида қоплаш тақдим этилмаганда3 % (тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган квартал учун) + чет эл банки комиссияси
Кафолат бўйича хужжатларни қабул қилиш, текшириш30 USD ҳар бир хужжат учун
Кафолат бўйича тўлов
Чет эл валютасида қоплаш тақдим этилганда0,20%
Чет эл валютасида қоплаш тақдим этилмаган ҳолда5%
Хабар бериш (курьер) хизмати почта харажатлари Хабар бериш (курьер) хизмати тарифлари бўйича

Банк, мижоз топшириғига кўра ва ўз маблағлари ҳисобидан, конверсия операцияларини амалга оширади. Банкда илғор информацион технологиялардан фойдаланиш, конверсион операцияларни қисқа муддатда амалга ошириш, имконини беради.

Чет эл валютасини сотиб олиш талабномаси тақдим этилганда зарур бўладиган хужжатлар:

  • конвертация талабномаси (2 нусҳа)
  • контракт (қўшимча битимлар) нусҳаси;
  • импорт битими паспорти нусҳаси;
  • юридик хулоса нусҳаси;
  • товар келганда, БЮД нусҳаси ва товарни чет элдан келтириш карточкаси.

Операция турлари Ставка
ЎзРВБ да сўмларни чет эл валютасига конвертация қилиш 0,8% дан - 2% гача
Юридик шахслар учун бир чет эл валютасини бошқа чет эл валютасига конверсия қилиш 1%

Аккредитивни очиш ва унга тегишли операцияларни амалга оширишда Банк «Хужжатли (документар) аккредитивлар учун унификация қилинган қоида ва одатлар» (№ 600 Халқаро савдо палатаси нашри, охирги таҳрир, 2007 йил) га амал қилади.

Бошқа хизматлар
Ҳисоб рақамдаги қолдиқлар ҳақида маълумотнома бериш 10 USD
Импорт ва экспорт котрактлар бўйича сўровномалар жавоблари 10 USD
Чек ва қиммат қоғозлар билан бўладиган операциялар
Чекларни қабул қилиш ва инкассога юбориш50 USD
Чек суммасини корреспондент ҳисоб рақамига ўтказиш 25 USD
Чел эл мамлакатларидан юборилган чекларни мижозларга етказиш 25 USD
Нақд пулли валюта билан бўладиган операциялар
Нақд пулли чет эл валютасини қабул қилиш Комиссия олинмайди
Юридик шахсларга нақд пуллик чет эл валютасини бериш:
илгари банкка қўйилган Комиссия олинмайди
нақд пулсиз ўтказилган 1%