Бугунги кунда, аҳоли ўртасида кредитлаш хизматига бўлган қизиқиш ортиб бораяпти, нарсалар сотиб олиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш аксарият ҳолларда кредит ёрдамида амалга ошмоқда. Аҳоли учун мўлжалланган кредит маҳсулотлари фуқароларга ажратилган ссуда эвазига (қарзга) уй-жой, маиший техника, компьютерлар, уй жиҳозлари, транспорт воситалари сотиб олиш, таълим учун тўловларни амалга ошириш имконини беради. Шу билан бирга кредитлаш фуқароларни пул йиғиш тизимини ўз хоҳиш ва истакларни рўёбга чиқаришнинг самарали усулига алмаштиришга йўналтиради.

Туронбанк, омонатчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда, кредитнинг бир неча турини ишлаб чиқди. Булар фуқароларга мол-мулк ёки маиший техника сотиб олиш, таълим учун тўловни амалга ошириш, хонадонни таъмирлашда ва ҳ. к. ёрдам бермоқда.