Ёш оила кредитлари
2007 йил 18 ойдаги № 3878 сонли «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига биноан, Тўронбанк ёш оилаларга кредит беради. Бунда эр ва хотиннинг ёши 30 дан ошмаган, никоҳи биринчи марта қайд қилинган бўлиши талаб қилинади.
2007 йил 18 ойдаги № 3878 сонли ПФ га биноан, Банк ёш оилаларга кредитларни имтиёзли шартлар асосида беради:
а) Марказий Банкнинг қайта молиялаштириш амалдаги ставкасидан ошмайдиган имтиёзли фоиз ставкаси ўрнатилган;
б) кредитни қайтариш жараёнида асосий қарзни қайтариш муддатини имтиёзли уч йил кейинга суриш кўзда тутилган (имтиёз фоизлар тўловига тегиш эмас);
в) кредит маблағи суммасини қайтариш жараёнида омонатчи ушбу маблағ суммасидан даромад солиғини тўламайди, лекин даромад солиғи устамаси кредитни қайтариш ҳисобига ёзилади;
Ипотека кредити
Ипотекани кредитлашда Банк томонидан ёш оилаларга бериладиган кредит ҳажми қуйидагиларни ташкил этади:
- алоҳида
уй-жой қурилиши ёки сотиб олиниши учун 3 000 гача м. и. ҳ; - турар жойни қайта тиклаш ва квартира сотиб олиш учун 2 500 м. и. ҳ
Kредит муддати 15 йилгача.
Ипотека кредити бўйича фоиз ставкалари:
- Бошланғич бадал кредитнинг умумий қийматидан 25% ортиқ бўлганда — кредит бўйича фоиз ставкаси МБ қайта молиялаштириш амалдаги ставкасидан (14%) ошмайдиган ҳажмда ўрнатилади;
- Бошланғич бадал, кредитнинг умумий қийматидан 40% дан кўп бўлганда, фоиз ставкаси МБ қайта молиялаштириш амалдаги ставкасининг 90% (12,6%) ҳажмда ўрнатилади;
- Бошланғич бадал кредитнинг умумий қийматидан 50% дан кўп бўлганда, фоиз ставкаси МБ қайта молиялаштириш амалдаги ставкасининг 80% (11,2%) ҳажмда ўрнатилади;
- Бошланғич бадал кредитнинг умумий қийматидан 70% дан кўп бўлса, фоиз ставкаси МБ қайта молиялаштириш амалдаги ставкасининг 50% (7%) ҳажмда ўрнатилади.
Ипотека кредитини олиш учун зарур хужжатлар:
а) Қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт бўлган талабнома;
- Олинадиган кредитнинг мақсади, муддати ва шартлари.
б) Кредит талабномаси уни тақдим этувчи шахс томонидан имзоланган ва талабнома тақдим этилган сана ёзилга бўлиши керак. Кредит талабномасига қуйидагилар илова қилинади:
- Банк филиали жойлашган туман ёки Тошкент ш. доимий пропискаси ҳақидаги паспорт белгилари кўрсатилган, Омонатчи ва унинг рафиқаси (рафиқи) паспортларига тегишли маълумотлар;
- Никоҳ гувоҳноҳномаси;
Эр-хотиннинг иккаласи учун ҳам мазкур никоҳ биринчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;- Омонатчининг турар жойидан маълумотнома, унда ушбу манзил бўйича яшаш муддати ҳамда оила аъзолари сони кўрсатилиши лозим;
- Иш жойидан, охирги вақт (12 ойгача) ичида олган маоши кўрсатилган, маълумотнома ёки даромадининг бошқа турини тасдиқловчи хужжат;
- Оила аъзоларининг розилиги ва зарур бўлганда омонтчидош (ҳамомонатчи) даромадлари тўғрисида маълумотлар;
- Туронбанкга бошланғич бадал киритилганлиги ҳақида маълумот (омонат китобчаси нусҳаси, маълумотнома ёки кўчирма);
- Нафақа йиғиладиган китобчаси нусҳаси;
- Иш берувчи имзолаган, меҳнат дафтарчаси нусҳаси;
- Сотувчи/Қурувчидан сотиб олиш нияти тўғрисидаги шартнома ва, ҳаракатдаги қонунчиликка мувофиқ, сотиб олинаётган
уй-жой қиймати тўғрисидаги мустақил баҳоловчининг ҳисоботи ёки, кредитуй-жойни қайта қуриш ёки қуриш учун олинаётган ҳолда, қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа-сметаси ҳисоботи; - СТИР борлиги тўғрисида солиқ органлари маълумотномаси.
Истеъмолчилик кредит
Кредитнинг максимал суммаси, кредит талабномаси тақдим этилаётган кунга ўрнатилган м. и. ҳ. ҳисобидан, 300 м. и. ҳ. гача.
Кредит муддати 3 йилгача, фоиз ставкаси 14% ташкил этиши лозим.
Кредит олиш учун Омонатчи Банкка қуйидаги хужжатларни тақдим этади:
- Кредит олиш тўғрисида ариза;
- Банк филиали жойлашган туман ёки Тошкент ш. доимий пропискаси ҳақидаги паспорт белгилари кўрсатилган, Омонатчи ва унинг рафиқаси (рафиқи) паспортларига тегишли маълумотлар;
- Никоҳ гувоҳномаси;
Эр-хотиннинг иккаласи учун ҳам мазкур никоҳ биринчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;- Омонатчининг турар жойидан маълумотнома, унда ушбу манзил бўйича яшаш муддати ҳамда оила аъзолари сони кўрсатилиши лозим;
- Иш жойидан, охирги вақт (12 ойгача) ичида олган маоши кўрсатилган, маълумотнома ёки даромадининг бошқа турини тасдиқловчи хужжат;
- Иш берувчи имзолаган, меҳнат дафтарчаси нусҳаси;
- СТИР борлиги тўғрисида солиқ органлари маълумотномаси;
- Кредит қайтарилишини таъминловчи хужжат*;
Омонатчи кредитни қайтаришга қурби етмаган ҳолда, учинчи шахс (жисмоний шахс) томонидан, нотариал тасдиқланган, кредит суммасини қайтариш кафиллиги тўғрисидаги хужжат.
* Кредитни таъминлаш мақсадида: гаров сифатида