Омонат, бу — бўш пул маблағларни сақлашнинг ишончли ва даромадли йўлидир. Туронбанк, аҳолининг бўш пул маблағларини жойлаштиришнинг мақбул шарт-шароитларни ва мижозлар учун даромад келтирадиган омонат фоизларини тақдим этади. Хусусий сектор учун бир неча турдаги миллий ва чет эл валютали омонатлар тақдим этилади.

Омонатларни расмийлаштириш фақат паспорт ва нақд пулдаги валюта бўлишини талаб этади. Мижозга омонат китобчаси, чет эл валютадаги омонат расмийлаштирилганда, шартнома, шунингдек барча зарур маълумотлар ва хужжатлар берилади. Банк омонат суммасининг ҳаммасини, қўшилган фоизлари билан бирга қайтариб берилишини кафолатлайди.

Туронбанкда омонатнинг 100% қайтариб берилиши давлат томонидан кафолатланган.

Банк фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида депозитларни суғурта қилиш ва «Банкларда фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш жамғармаси"ни ташкил этиш йўли билан омонатларни муҳофаза қилиш чоралари кўзда тутилган. Жамғарма банк тизимининг барқарорлигини таъминлайди, шунингдек, аҳоли омонатларининг қайтариб берилишини кафолатлайди.

Булар билан бирга Туронбанк ўз мижозларининг банк сирлари махфийлигини, шунингдек депозит омонатларнинг муддати тугагандан сўнг омонатнинг ўз вақтида қайтариб берилишини таъминлайди.