Чет эл валютасида депозитлар
«UNIVERSAL»
— депозит қуйида келтирилган валюта турларида қабул қилинади: АҚШ доллари, ЕВРО ва инглиз фунт стерлинги. Омонат бўйича минимал сумма чекланмаган.
Депозит бўйича фоиз ставкаси:
- АҚШ доллари — йиллик 9%;
- ЕВРО — йиллик 6% ;
- фунт стерлинг — 3%.
Депозитнинг сақланиш даври — 3, 6, 9 ва 12 ой. Қўшилган фоизлар омонатчига аванс сифатида ҳар ойда ёки депозит муддати тугагандан сўнг, операция амалга оширилган санада сўм эквивалентида тўланади. Қўшимча бадаллар олинмайди, шунингдек омонат маблағларидан қисман тўловлар амалга оширилмайди.
«МЕРОС»
— 16 ёшгача болалар учун қўйиладиган болалар валютали омонати, Депозит нақд пул шаклида, АҚШ долларида, камида 12 ой муддатга қабул қилинади, фоиз ставкаси йилига 7 фоиз ўрнатилган. Қўшимча бадаллар қабул қилинмайди. Депозит бўйича қўшилган фоизлар суммаси унинг сақланиш муддати тугагандан сўнг тўланади, ҳар йиллик капитализация амалга оширилади.
«BONUS PLUS»
— депозит нақд пул ва нақд пул бўлмаган шаклларда, АҚШ долларида, 6, 12 ва 18 ойга қабул қилинади. Депозит бўйича фоиз ставкаси йиллик 9% ўрнатилган, унга қуйидаги шартларда бонус қўшилади:
- 6 ойга — 9% + 1%;
- 12 ойга — 9% + 2%;
- 18 ойга — 9% + 3%.
Бошланғич бадалнинг минимал суммаси чекланмаган. Қўшилган фоизлар суммасини омонатчи ҳар ойда ёки муддат тугагандан сўнг олиш ҳуқуқига эга. Қўшимча бадаллар олинмайди, омонат маблағидан қисман тўловлар амалга оширилмайди.
«OPTIMA»
— депозит нақд пул шаклида, АҚШ долларида қабул қилинади. Сақлаш муддати 1, 3, 6 ва 12 оқ, йиллик фоиз ставкаси 7%. Депозит бўйича минимал бадал суммаси чекланмаган. Депозит бўйича қўшилган фоизлар суммасини омонатчи ҳар ойда ёки депозит муддати тугагандан сўнг, АҚШ долларида олиши мумкин.