«18 ЁШГАЧА»

Болаларга қўйиладиган омонат, йиллик 14 фоиз ставкаси, 5 йил сақланиши муддати, қўшимча бадал қўйиш ҳуқуқи билан таъминланган ва омонатчининг 18 ёшга етиши муносабати билан омонат қайтариб берилади.

«16 ёшгача болаларга» 

— омонат ота-она томонидан 16 ёшгача боланинг номига қўйилади. Даромад, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш амалдаги ставкасига биноан, йиллик 14 фоиз ҳисобидан тўланади. Ота-она томонидан қўшимча бадаллар киритилиши мумкин. Омонат маблағидан олинган қисман тўловлар амалга оширилмайди. Имтиёзли таълим кредити ёки истеъмол эҳтиёжлари учун кредит олиш ҳуқуқи тақдим этилиши мумкин. Бу кредитлар, мазкур омонатда йиғилган маблағ ҳажми олинадиган кредит суммасининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги шарти амалга оширилган ҳолдагина, берилиши мумкин.

«ОМАД ҚУВОНЧИ»

— йиллик 10 фоиз ставкали ютуқли депозит, сақланиш муддати чекланмаган, қўшимча бадаллар киритиш ҳуқуқи билан таъминланган. Маблағлар фақат нақд пулда олинади. Омонатдан фақат қўшилган фоизлар ва улар асосидаги ютуқлар тўланиши мумкин, қисман тўловлар амалга оширилмайди. Ҳар йилнинг ҳар 6 ойда ютуқлар тиражи ўтказилади. Ютуқлар фондининг ҳажми мазкур турдаги депозитга жалб қилинган маблағларнинг умумий суммасидан 11% ташкил этади(1категория — 7%, 2 категория — 3%; ва 3 категория -1% дан 2 ютуқ).

«ИМКОНИЯТ»

— депозит 1 ойдан 1 йилгача муддатларга қабул қилинади, депозит бўйича фоиз ставкаси, сақланиш муддатига боғлиқ бўлмаган ҳолда, йиллик 14% ҳажмда ўрнатилади. Депозит бўйича қўшилган фоизларни тўлаш тартибини омонатчининг ўзи аниқлайди, яъни қўшилган фоизларнинг суммаси ҳар ойда ёки депозит муддати тугагандан сўнг тўланади.

«БАҲОР»

— депозит 3 ой муддатга қабул қилинади, фоиз ставкаси сақланиш муддати учун йиллик 14 фоиз ўрнатилган. Фоизлар ҳар ой ёки муддат тугагандан сўнг тўланади.

«Хазина»

— депозитга маблағлар миллий валютада қабул қилинди, фоиз ставкаси йиллик 14 фоизни ташкил этади. Омонат 3 йил муддатга қабул қилинади. Фоизлар ҳар ой ёки муддат тугагандан сўнг тўланади.

«ШОДЛИК»

— депозит 2010 йил 10 майдан қабул қилинади, сақланиш муддати 3 ой, даромад сақланиш муддати учун йиллик 24 фоизни ташкил этади. Фоизлар ҳар ойда ёки сақланиш муддати тугагандан сўнг тўланади.