Миллий валютада ҳам, чет эл валютасида ҳам ҳисоб рақами очилганда ва мижозга реквизитлари тўғрисида хабарнома тақдим этилганда, мижоз мақсадларига боғлиқ бўлмаган равишда банк томонидан комиссия олинмайди.

Ҳисоб рақами эгасига ҳисоб рақамининг ҳолати тўғрисида расмий, банк муҳри урилган, маълумотнома берилган ҳолда, ҳисоб рақамидаги маблағ суммаси ва қўйилган вақтига боғлиқ бўлмаган равишда 20 000 сум ҳажмда комиссия олинади.

Миллий ва чет эл валютасида нақд пуллик операциялар амалга оширилганда, мижозлар омонат ҳисоб рақамини, йўқлаб олинадиган депозит ҳисоб рақамини очиш учун пул тўлайдилар. Ҳисоб рақамига нақд пуллик суммалар киритиш ва киритилган маблағларни ҳисоб рақамидан олиш учун комиссия олинмайди.

Жисмоний шахс ҳисоб рақамига чет элдан банк орқали пул маблағлари ўтказилганда, банк мижозга ҳисоб рақамидан нақд пуллик маблағ берганда, ўтказма суммасидан 1% комиссия олади.

«Жисмоний шахслар томонидан нақд пуллик чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисида"ги 716 Низомга биноан, Ўзбекистон Республикаси резиденти чет элга ўзи билан 5 000, АҚШ $ ёки ушбу эквивалента бошқа чет эл валютасини олиб чиқиши мумкин. 2 000, АҚШ $ гача маблағ суммаси қўшимча хужжатларсиз олиб чиқилиши ва 2 000, АҚШ $ дан 3 000, АҚШ $ гача маблағ, валюта олиб чиқиб кетиш рухсатига биноан (09006 шакл), олиб чиқилади. Марказий Банкнинг 09006–1 шакл рухсатномасига кўра, резидент 5 000, АҚШ $ ёки бошқа чет эл валютасини мамлакатдан олиб чиқиб кетиши мумкин. Ушбу шакл пул маблағлари эгасига банкда берилади.

09006 шаклнинг тўлдириш усули:

  • Маълумотнома олишдан бир кун аввал йўқлаб олинадиган депозит очилиб, унга олиб чиқиладиган валюта суммаси қўйилади.
  • Мижозга ҳисоб рақамининг реквизитлари тақдим этилади.
  • Эртасига банк олиб чиқиб кетиладиган суммани тўлалигича қайтариб беради.
  • Ва мижозга валютани мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун рухсатнома (09006 шакл) берилади, банкка қўйилган пул маблағ суммасидан 20 000 сум комиссия олинади