Кўп йиллардан буён хусусий шахсларнинг пул ўтказишларга бўлган талаби банк хизматлари ичида энг юқори даражали бўлиб келмоқда. Бугунги кунда хилма-хил шартли, тарифли ва муддатли халқаро ва ҳудудий пул ўтказишларнинг 20 га яқин тури мавжуд.

Туронбанк дунёнинг исталган нуқтасига, қисқа муддат ичида ҳамда Олувчининг пул олиши 100% кафолатланган пул ўтказишларни тақдим этади.

Халқаро пул ўтказишлар, бу — банкда ҳисоб рақамини очмасдан туриб, пул ўтказиш тизимидир, яъни пул маблағи ўтказмасини олиш учун Юборувчининг ҳам, Олувчининг ҳам банкда ҳисоб рақами бўлиши шарт эмас.

Ўзбекистон фуқаролари бир кунда 5 000, АҚШ $ гача ҳажмда чет эл валютасини жўнатишлари мумкин. Йил давомида 10 000, АҚШ $ дан зиёд пул ўтказмалари ҳақидаги маълумот ушбу пул маблағларини юборувчи шахс турар жойига тегишли солиқ органларига юборилади.

Қуйида келтирилган хужжатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган кишилар муайян ҳажмдаги пул маблағларини чегарадан ўтказиш ҳуқуқига эга: 1) божхона органлари томонидан расмийлаштирилган, чет элдан чет эл валютаси олиб келинганини тасдиқловчи, декларациядаги пул маблағ суммаси; 2) ҳисоб рақамдан валюта маблағи берилганлигини тасдиқловчи, ЎзР банки вакилининг маълумотномаси.

Туронбанк — жисмоний шахсларга пул ўтказишнинг ва халқаро банк орқали пул ўтказишнинг 8 турини (Western Union, Coinstar, Contact, Быстрая почта, Золотая корона, Migom, MoneyGram, Unistream) тақдим этувчи банклардан биридир.

Туронбанкнинг пул маблағларини ўтказиш тизимларидан фойдаланишнинг 5 сабаби мавжуд:

  1. Тезлиги — пул ўтказиш тезлиги 1 минутга яқин.
  2. Арзонлиги — пул маблағларини ўтказиш учун олинадиган энг кам миқдордаги комиссияси.
  3. Соддалиги — пул маблағи ўтказишнинг минимал тарзда расмийлаштирилиши.
  4. Ҳаммабоплиги — Ўзбекистон бўйича пул маблағларини ўтказиш хизматини кўрсатувчи бўлинмалар сонининг кўплиги.
  5. Биз миллионларни ташкил этамиз — мамлакатимиз бўйича миллионлаб кишилар Туронбанк пул маблағларини ўтказиш хизматидан фойдаланмоқдалар.