— тизими бўйича пул ўтказишдан дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида фойдаланилмоқда. Мазкур пул ўтказиш тизими халқаро мавқега эга. «Coinstar» жуда қисқа вақт ичида ҳамда жуда қулай тариф бўйича — маблағ суммасидан 3% дан 1,5% гача — жаҳоннинг исталган мамлакатига пул ўтказиб беришни тақдим этади.

Ўтказмани расмийлаштириш жараёнида Юборувчи ўтказиладиган маблағ суммасини ва, АҚШ долларида банк комиссиясини, шунингдек шахс гувоҳномасини (паспорт ёки унга тенглаштирилган хужжат) ва Олувчи ҳақида маълумотларни (Ф.И.Ш. ва олувчи турадиган шаҳар). Ўтказма расмийлаштирилгандан сўнг Юборувчи Олувчига оператордан олган назорат номерини ва ўтказиладиган маблағ суммасини юбориши лозим. Олувчининг аниқ манзили керак эмас, чунки ўтказмани «Coinstar» нинг исталган қулай пул ўтказиш пунктида олиш мумкин.

Пул ўтказиш тарифи

Ўтказма суммаси, АҚШ $ Хизмат учун тўлов, АҚШ $
0-100 3.00
101-200 6.00
201-300 10.00
301-400 14.00
401-500 18.00
501-750 25.00
751-1250 30.00
1251-1750 40.00
1751-2250 55.00
2251-2750 75.00
2750-3000 85.00
3001-5000 95.00

«Coinstar» тизими пул ўтказишни, АҚШ долларида амалга оширади ва дунёнинг 118 мамлакатида 40 000 дан ортиқ хизмат кўрсатиш пункларига эга. Мамлакатлар ва хизмат кўрсатиш пунктлари сони кўпайиб бормоқда.

Пул ўтказиш учун қуйидагилар зарур:

  • Шахс гувоҳномаси ёки паспортни тақдим этиш
  • Олувчининг исми шарифини билиш
  • Олувчи турадиган мамлакат ва шаҳар номини билиш
  • «SEND MONEY FROM ___ TO ____» шаклини тўлдириш
  • «Пул ўтказмани юбориш/олиш иловаси"ни имзолаш
  • Банк ғазнасига мувофиқ пул маблағи суммасини топшириш

Ўтказмани олиш учун қуйидагилар зарур:

  • Шахс гувоғномаси ёки паспортни тақдим этиш
  • Пул ўтказмаси номерини билиш
  • Юборувчи исми шарифини, олинадиган пул маблағи суммасини, пул юборилган шаҳар ва мамлакатни билиш
  • «PAY MONEY COMPLETED FROM ______ TO _______» шаклни тўлдириш
  • «Пул ўтказмани юбориш/олиш иловаси"ни имзолаш.

Пул ўтказиш Coinstar маълумот базасига киритилгандан сўнг 3–5 минут давомида амалга оширилади.

Пул ўтказишдаги чекловлар:

  • Ўтказиладиган пул маблағи суммаси 5 000 USD ни ташкил этади (баъзи мамлакатларда ўтказиладиган пул маблағи суммаси кам бўлиши мумкин, бу Олувчи мамлакат қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ).
  • Ўтказиладиган пул маблағининг минимал суммаси чекланмаган.