— жисмоний шахслар учун бутун дунё бўйича пул ўтказмалари — Россия, МДҲ ва Балтия ҳамда бошқа чет эл мамлакатлари. «CONTACT» пул ўтказмалари Аргентинадан то Ямайкагача, жаҳоннинг 60 йирик мамлакатларида мавжуд ва бу рўйхатдаги мамлакатлар сони кўпайиб бормоқда. Пул ўтказишни расмийлаштириш жараёни жуда содда, ўтказмалар, мижознинг хоҳишига кўра, АҚШ доллари ва ЕВРО да амалга оширилиши мумкин, Олувчи (адресат) пулни ўтказма расмийлаштирилгандан сўнг 15 минут давомида олиши мумкин.
«CONTACT» халқаро пул ўтказмалари орқали амалга оширилган пул ўтказмалари комиссия суммаси МДҲ мамлакатларида ўтказма суммасидан 2,00%, бошқа чет эл мамлакатларида ўтказма суммасидан 3,00% ташкил этади.
Ўтказмани расмийлаштириш учун Юборувчи ўтказма суммаси ва комиссиясини, ўз ҳохишига кўра, АҚШ доллари ёки ЕВРО да тақдим этади, шунингдек шахс гувоҳномаси (паспорт ёки унга тенглаштирилган хужжат), ва Олувчи тўғрисида маълумотни (исми шарифи ва яшайдиган шаҳарининг номи) тақдим этади. Ўтказма расмийлаштирилганидан сўнг Юборувчи оператордан олган назорат номери ва ўтказма суммасидан Олувчини хабардор қилиши керак.