Быстрая почта
— МДҲ бўйича пул ўтказишнинг етакчи тизимларидан бири. 2004 йилда Туронбанк «Быстрая почта» пул ўтказиш тизимининг биринчи вакилларидан бўлди ва ўша заҳотиёқ «Быстрая почта"нинг 16 бўлинмасини очди. Расмийлаштириш жуда содда шаклда ва ўтказилаётган пул маблағи суммасидан атиги 2% комиссия (валютага боғлиқ равишда 5, АҚШ доллари ёки ЕВРО дан кам бўлмаган ҳолда) олинади, хабарнома пулсиз юборилади, ўтказмани юбориш 1 минут вақт олади. Ўтказмани расмийлаштирганда Юборувчи ўтказиладиган пул маблағи суммаси ва банк комиссиясини, Юборувчи хоҳишига кўра, АҚШ долларида ёки ЕВРО да ҳамда Олувчи ҳақида маълумотларни (исми шарифи, яшайдиган шаҳарининг номи) тақдим этади. Расмийлаштиришдан сўнг Юборувчи Олувчига назорат номери ва ўтказилган маблағ суммаси ҳақида маълумот бериши керак.