бу — ҳисоб рақамини очмасдан туриб, пул ўтказиш тизими бўлиб, Россия ва МДҲ мамлакатлари ҳудудида 15 000 бўлинмаларига эга.

«Золотая Корона» пул ўтказиш халқаро тизимида комиссия суммаси ўтказилаётган пул маблағи суммасининг 1,50% ташкил этади

«Золотая Корона» орқали пул ўтказишнинг афзалликлари:

  • Тезлиги — пулни, ўтказма юборилгандан сўнг, бир неча дақиқа ичида олиш.
  • Фойда — Россия ва МДҲ давлатлари ҳудудида пул ўтказишдан олинадиган комиссия — от 1,5%.
  • Қулайлиги — пул юборилаётган мамалакат ва шаҳар номини кўрсатишнинг ўзи етарли бўлади. Олувчи ўтказмани олиш учун ўзига энг қулай бўлган бўлинмани танлаши мумкин.
  • Назорат — Юборувчи мобил телефони рақамига ўтказма ҳақида SMS-хабарнома келиб тушиши. Ўтказма ҳолатини on-line режимида «Золотая Корона — Денежные переводы» тизими сайтида текшириш имконияти.

Ўтказилган пулни олиш учун Сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз зарур:

  • Ёнингизда шахс гувоҳномангиз бўлиши керак.
  • Банк операторига ўтказма номери ҳақида хабар беришингиз керак.
  • Унга ўтказилган пул маблағи суммаси ҳақида хабар беришингиз керак.