— банкда ҳисоб рақами очилишини талаб этмайдиган, жисмоний шахслар учун халқаро пул ўтказиш тизими.
Бу тизим қадр-қиммати
«MIGOM» пул ўтказмалари, бу:
- пул ўтказишнинг максимал тезлиги — атиги 1 минут;
- йирик банклар мажбуриятлари билан таъминланган Сизнинг пулларингизнинг муҳофазаси;
- ўтказма пул маблағининг комиссиясиз тўланиши;
- пул ўтказишни расмийлаштирилишнинг соддалиги.
«MIGOM» орқали пуллар қандай ўтказилади?
5 енгил қадам ташлаш кифоя:
1 қадам. Шаҳрингиздаги «MIGOM» нинг исталган бўлимига мурожаат қилинг;
2 қадам. Операторга паспортингизни (ёки унга тенглаштирилган хужжатни) тақдим этинг ва, зарурият бўлса — қўшимча хужжатларни (Юборувчи мамлакат қонунчилигига биноан);
3 қадам. «Пул ўтказиш тўғрисида ариза» бланкини тўлдиринг ва ғазнага пул киритинг. «MIGOM» пунктларида бланксиз технология мавжуд, у пул ўтказишни янада соддалаштиради — юборувчи олувчининг исми шарифини ва пул етиб борадиган шаҳар номини кўрсатиши керак;
4 қадам. Оператордан 9 рақамли ўтказма назорат номерини (ЎНН), шунингдек (агар истасангиз) ўтказма юборилаётган шаҳардаги «MIGOM» пунктлари рўйхатини олинг;
5 қадам. Ўтказмани оладиган кишини Сизга қулай бўлган усулда ўтказма ҳақида хабардор қилинг ва унга ЎНН, шунингдек ўтказма суммаси, юборувчи исми шарифи ва «MIGOM» нинг олувчи шаҳардаги пунктлари рўйхати ҳақида хабар беринг.