Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-В, 2008-05-сон қарори (рўйхат рақами 1782, 2008 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 105 модда) билан тасдиқланган Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.