Банк корхона ва ташкилотларга меҳнат ҳақи ва бошқа даромадларни тўлаш, ҳисоб рақамларга ўтказишни пластик карталар ёрдамида амалга оширишни тақдим этади. Бунинг натижасида, нақд пул маблағларига доир ғазна операцияларини амалга ошириш, уларни сақлаш ва транспортировка қилиш билан боғлиқ маблағларни тежаш ҳисобига, ходимларга меҳнат ҳақини тўлашга тегишли харажатларни сезиларли даражада қисқартириш имкониятини беради.
Меҳнат ҳақи лойиҳаси амалга оширилаётган корхона ходимлари ҳам бундан фойда кўрадилар: меҳнат ҳақи тўланганда, карта ҳисоб рақамига фоизлар ўтказилганда махфийликнинг сақланиши, Туронбанк инфокиослари орқали коммунал хизматлар, уяли алоқа хизматлари учун ва ҳ.к. тўловларни амалга ошириш имкониятидан фойдаланиш.
Туронбанкнинг сўмли карталарига эгалик Сизга қуйидаги афзалликлар беради:
Туронбанкнинг тўлов картали ёрдамида Сиз қуйида келтирилган тўловлар ва операцияларни амалга оширишингиз мумкин:

- Ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва пул маблағларини сақлашнинг хавфсизлиги;
- Карта ҳисоб рақамидаги пул қолдиғига ўтказиладиган фоиздан олинадиган қўшимча даромад;
- Нақд пул маблағларингизнинг йўқолмаслиги ёки ўғирланмаслиги кафолати;
- Ҳисоб-китобларнинг аниқлиги.
Туронбанкнинг тўлов картали ёрдамида Сиз қуйида келтирилган тўловлар ва операцияларни амалга оширишингиз мумкин:
- Карта ҳисоб рақамига меҳнат ҳақингиз ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш;
- Савдо терминаллари ўрнатилган савдо пунктларида харид қилинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
- Банклар ғазналарида нақд пул маблағларини олиш (фақат индивидуал ва меҳнат ҳақи карталар бўйича);
- Пул маблағларни карта ҳисоб рақамидан юридик ва жисмоний шахслар ҳисоб рақамларига ўтказиш, масалан, институтда таълим олиш учун ёки кредит бўйича қарзларни узиш учун;
- Карта ҳисоб рақамига нақд пул маблағларни ўтказиш;
- Коммунал ҳизматлар учун тўловларни амалга ошириш ва бошқалар.
Ҳозирча маълумот йўқ
Ҳозирча маълумот йўқ
Меҳнат ҳақи пластик картаси (Индивидуал (алоҳида кишининг) тўлов картаси) — ташкилот ва унинг ҳар бир ходими ўртасида тузилган шартнома асосида, ташкилот ходимлари томонидан очилади. Бу карта эгаси меҳнат қилаётган корхонасидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (нафақа, стипендия ва ҳ.к.) олиши, савдо пунктларида харид қилган моллари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши, банк ғазналари POS терминалларидан нақд пул маблағларини олиши мумкин.