Туронбанкнинг Шароф Рашидов банк хизматлари офиси иш бошлади

Фото: Туронбанк

Вақтингиз тиғизлиги сабабли молиявий юмушларингизни тез ва сифатли бажариб, биргина ходимнинг ўзи билан барча масалаларга ойдинлик киритишни истайсизми? Унда сизга “Туронбанк” АТБ томонидан ҳудудларда ишга туширилаётган замонавий “Банк хизматлари офислари" яқиндан ёрдам беради.

Ҳозирга қадар Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида янгидан ташкил этилаётган шундай офисларнинг навбатдагиси Жиззах вилояти аҳлига хизмат кўрсатишни бошлади. Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов номи билан фаолият юритаётган офисда ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажариш мумкин. Замонавий банкомат ва инфокиосклар 24/7 режимида ишлайди.

Шунингдек, ушбу офислар орқали “Туронбанк” АТБ мижозлар учун махсус “Markaz” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқди. Унга кўра, барча “Банк хизматлари офислари”нинг янги мижозлари учун “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи бир йил давомида бепул этиб белгиланди, яъни 0%.

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Туронбанк” АТБнинг бундай банк хизматлари офислари 13 тага етди. Келгусида ҳам бутун республика миқёсида уларнинг сонини бир мунча кўпайтириш режалаштирилган.