Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк тажрибали эколог лавозимига танлов эълон қилади!

Янгиланган сана:  14 Феврал 2024, 14:52

820948d46b829868e8888954e8e58823.jpg

Туронбанк экологик ва ижтимоий масалалар бўйича мутахассис бўш лавозимига танлов эълон қилади!

Ишнинг тавсифи:

Экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш бўйича мутахассис (ESRM) атроф-муҳит муҳофазаси, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича юқори даражада мотивацияланган профессионал бўлиб, бутун банк миқёсида ESRM тизимининг ишлаб чиқилиши ва кундалик жорий этилиши учун масъулдир. ESRM бўйича мутахассис бошқа ходимлар томонидан уларнинг ESRM тартиб-таомилида кўрсатиб ўтилган ролларига мос равишда бажариладиган экологик ва ижтимоий (ЭИ) вазифаларни мувофиқлаштиради. Мутахассис ESRM бўлими таркибига киради ва рискларни бошқариш бўлими бошлиғига бўйсунади.

Асосий мажбуриятлари: 

экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш тизимини, шу жумладан Экологик ва ижтимоий сиёсатни, ESRM тартиб-таомилини, бутун кредит портфели учун тегишли ES ёзувларини ишлаб чиқади, жорий этади ва қўллаб-қувватлайди;

ESRM тартиб-таомилини ES бўйича қўллаш мумкин бўлган талабларга мувофиқ заруратга кўра доим такомиллаштириб боради;

назарда тутилаётган қарз олувчининг экологик ва ижтимоий рискларини (ЭИР) баҳолайди;

ялпи текширув давомида ЭИнинг ЭИ бўйича қўллаш мумкин бўлган талабларига мослигини баҳолайди, шу жумладан, объектларга боради, ЭИ бўйича зарур ҳужжатларни тўплайди, маълумотларни очиқ манбалардан текширади;

ЭИ бўйича лозим даражадаги эҳтиёткорлик тўғрисида ҳисоботлар ва кредит қўмитаси учун ЭИ юзасида материалларни тайёрлайди;

барча кредит/инвестицион қарорлар ES бўйича ялпи текширувнинг тегишли ҳужжатлари билан таъминланганини кафолатлайди;

тегишли экологик тақдимномалар, кафолатлар ва мажбуриятлар кредит/инвестицион келишувларга киритилишини таъминлайди;

ЭИ бўйича қўллаш мумкин бўлган талабларга мувофиқлиги юзасидан портфель лойиҳаларини мунтазам равишда назорат қилади, шу жумладан, жойларга чиқади, мижозлар томонидан ЭИ бўйича чора-тадбирларнинг (агар бўлса) амалга оширилишини мониторинг қилади, мижозларнинг ЭИ бўйича жорий кўрсатикичларини таҳлил қилади;

ЭХга риоя этилмаган ҳолларда ва заруратга кўра, ЭХ масалаларини ҳал қилади, аниқ муддатлар ва аниқ кейинги ҳаракатлар кўрсатилган тузатувчи ҳаракатлар режасини тайёрлайди;

Банк раҳбарияти / Директорлар Кенгаши ҳамда ташқи манфаатдор тарафлар учун ESRM самарадорлиги ва ES портфели самарадорлиги бўйича ҳар йиллик ҳисоботни тайёрлайди;

Банк ходимларини ЭИРни баҳолаш ва ЭИОни жорий этиш бўйича ўқитиш, профессионал ёрдам ва тавсиялар билан таъминлайди;

Экологик шарҳларни ўтказишда кўмаклашиш учун жалб этиш мумкин бўлган зарур ҳолларда жалб этиладиган атроф-муҳит бўйича малакали консультантларнинг рўйхатини юритади.

Талаблар/малака:

Тегишли фанлар, яъни атроф-муҳит муҳофазаси, меҳнат муҳофазаси, экологик менежмент бўйича магистр даражаси;

Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, атроф-муҳит, саломатлик ва хавфсизлик (АМХ) аудити ёки ОСЗБ юзасидан маслаҳат иши соҳалари бўйича 5 йилдан ортиқ тегишли иш тажрибаси;

EHS бўйича Ўзбекистондаги амалдаги қоидаларни мукаммал билиш;

халқаро молиявий такшилотлар (IFC, EBRD, ADB ва бошқ.)нинг барқарор ривожланиш стандартларини билиш;

атроф-муҳит, саломатлик ва хавфсизлик билан боғлиқ рисклар ва муаммоларни ажрата билиш ва баҳолай олиш қобилияти;

стратегик ва таҳлилий фикрлаш қобилияти;

ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш; ингилз тилини билиш маъқул кўрилади.

Адрес:

Ташкент, улица Абая, 4А

Резюме юбориш учун электрон почта манзилу: nishanov_y@turonbank.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech