Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тадбирлар

Янгиланган сана:  25 Апрел 2022, 19:47
11 феврал 2022 й. - 11 феврал 2022 й.

“Ислом молияси” мавзуида 5 кунлик тренинг!

Бугун мамлакатимизда ишбилармонларга яратиб берилаётган шароитларни, ўтган йиллар билан солиштириб бўлмайди. Таклиф этилаётган иқтисодий – ижтимоий хизматларнинг ранг – баранглиги, хорижий кредит линиялари ва инвестициялар оқимининг кўпайгани, соғлом бизнес муҳитининг шаклланишига туртки бўлмоқда. Айниқса, юртимиз аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи фуқаролар ташкил этишини инобатга олсак, уларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда шариат қоидаларига мувофиқ келувчи банк маҳсулотларини тақдим этиш зарур саналади.


photo_2022-02-07_15-26-08.jpg

photo_2022-02-07_15-26-02.jpg

Замонавий трансформация жараёнларини бошдан ўтказаётган Туронбанк айни шу йўналишда доимий ва ишончли ҳамкори бўлмиш Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан фаол ишлаб келмоқда. Хусусан, ҳозирга қадар Туронбанка “Исломий дарча” тамойили асосида Ислом банкчилиги тизимини жорий этиш бўйича маслаҳат бериш ва ушбу тизимни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича қатор шартномалар имзоланган. Унинг натижаси ўлароқ, банк мутахассисларининг айни йўналишдаги билим ва тажрибаларини янада ошириш, “Ислом молияси” нинг асосий тушунчаси ва унинг ишлаш тартиблари бўйича кўпроқ маълумот бериш мақсадида 2022 йилнинг 7-11 феврал кунлари махсус ўқув – тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. Унда банкнинг Республика миқёсидаги барча филиаллари ходимлари иштирок этишди.

photo_2022-02-07_15-26-03.jpg

photo_2022-02-07_15-26-14.jpg

photo_2022-02-07_15-26-07.jpg

Маърузаларни Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси маслаҳат бўлими етакчи мутахассиси Музаффар Низомиддинов олиб борди. Мавзулар мундарижасидан “Исломий молиялаштириш асослари, унинг қоидалари, тартиблари ва тарихи”, “Ислом молияси маҳсулотлари”, “Ислом молияси шартномалари”, “Исломий кредит ва депозитлар ажратиш усуллари” каби кўплаб долзарб масалалар ўрин олди. Тренинг машғулотлари интерактив тарзда қатор тест – синовлари ва савол – жавоблар шаклида қизғин кечди. Семинар тренинг якунлари бўйича иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.


photo_2022-02-07_15-26-09.jpg

photo_2022-02-07_15-26-10.jpg

photo_2022-02-07_15-26-11.jpg
photo_2022-02-07_15-26-12.jpg

Айни ишлар Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 5 мартдаги “Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси юзасидан ўтказилмоқда.
 
Безымянный.png

  Рўйхатга қайтиш
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech