Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Интеллектуал ўйинларга старт берилди!

Янгиланган сана:  29 Октябр 2022, 17:11
29 Oct 2022

"Туронбанк - интеллект" ўйинларига старт берилди!

Туронбанк тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг эрудиция, интуиция ва мантиқ қобилиятларини янада ривожлантириш мақсадида навбатдаги "Team building" лойиҳаси муваффақиятли бошланди.

"Bankers.uz" ва "UzQuiz" ҳамкорлигида тафаккур ўйинларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти жамоалари учун саралаш босқичлари ўтказилди. Унда 180 нафарга яқин банкирлар 29 та жамоага бўлинган ҳолда ўзаро беллашишди.

60 яқин саволлар ўйналган 8 раунд якунларига кўра, Мирзо Улуғбек марказининг "Қорасув" жамоаси биринчи, Яшнобод марказининг "Good luck" жамоаси ииккинчи ва Тошкент БХМнинг "Турон зукколари" жамоаси учинчи ўринни қўлган киритишди.  

Ўйин шартларига кўра, 29 жамоанинг орасидан энг кучли 6 таси финал бахсларига йўлланмани қўлга киритишди. Улар:

Мирзо Улуғбек маркази - "Қорасув"

Яшнобод маркази - "Good luck"

Тошкент БХМ - "Турон зукколари"

Чилинзор маркази - "Зукколар"

Зангиота маркази - "Ал - Хоразмий"

Юнусобод маркази - "Келажак"

Кейинги босқичларда эса ҳудудий марказлар жамоалари ўртасида "Туронбанк - интеллект" ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.
Барча ғолиблар финалда учрашишади!

DSC01229.JPG

DSC00789.JPG

DSC00812.JPG

DSC00973.JPG

DSC01077.JPG

DSC00684.JPG

DSC00706.JPG

DSC00769.JPG

DSC00688.JPG

DSC00872.JPG

DSC00922.JPG

DSC00878.JPG

DSC00920.JPG

DSC01118.JPG

DSC01019.JPG

DSC01162.JPG

DSC01241.JPG

DSC01289.JPG

DSC01327.JPG

8.jpg

6.jpg

7.jpg

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 1368
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech