Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Раис кубоги- 2022» ғолиблари аниқланди!

Янгиланган сана:  7 Ноябр 2022, 12:23
5 Nov 2022
   Туронбанк 32 йиллиги муносабати билан ташкил этилган спортнинг стол теннис тури бўйича ўтказилган «Раис кубоги- 2022» мусобақаларининг ғолиблари аниқланди!

   Аввал хабар берганимиздек Туронбанкда ходимларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш ҳамда ўзаро дўстона муҳитда маданий ҳордиқ олишлари учун спортнинг «Стол тенниси - Ping Pong» тури бўйича мусобақалар ўтказилди. 

5 ноябрь куни мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз тарзда ўтган финал ўйинларида Туронбанкнинг Республика бўйича барча бўлинмаларидан саралаб олинган иштирокчилар ўз маҳоратларини намоён этишди, энг кучлилар эса ғолибликни қўлга киритди.

Унга кўра, эркаклар ўртасида: 
1-ўрин - Молия бозоридаги операциялар департаменти бошқарма бошлиғи А.Ғуломжанов; 
2-ўрин - Бухоро БХМ Бош бухгалтери А.Сатторов; 
3-ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси БХМ Чакана бизнес бўлими 1-тоифали мутахассиси И.Аметов; 
Аёллар ўртасида: 
1-ўрин - Ахборот технологиялари департаменти (ИТ-департаменти) бўлим бошлиғи Н.Юсуфжонова; 
2-ўрин - Яшнабод БХМ Чакана бизнес бўлими бош мутахассиси Ш.Пулатова; 
3-ўрин - Чилонзор БХМ Мижозлар амалиётлар ҳисоби ва назорати бўлими архивариуси И.Мухитдиновага насиб этди. 

Бундан ташқари турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди. Жумладан, эркаклар ўртасида «Энг яхши ракетка устаси» Миробод БХМ Муаммоли активлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Н.Холисов, «Энг фаол ўйинчи» эса Наманган БХМ Чакана бизнес бўлими мутахассиси А.Абдурахимовга насиб этди.  

Аёллар ўртасида эса Корпоратив мижозлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар билан ишлаш бўйича амалиётлар шўбаси мутахассиси Н.Қаюмова «Энг яхши ракетка устаси», «Шайхонтохур» БХО бош мутахассиси Н.Саидова эса «Энг фаол ўйинчи» деб топилди. 
Барча ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.
Барча ғолибларни яна бир бор табриклаймиз! 
DSC02385.JPG

DSC02288.JPG
DSC02298.JPG
DSC02304.JPG
DSC02314.JPG
DSC02336.JPG
DSC02347.JPG
DSC02353.JPG
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1505
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech