Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тил - миллат руҳи ва кўзгусидир

Янгиланган сана:  13 Феврал 2023, 14:43
22 Oct 2022

   21 откябр - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Туронбанк” АТБ Тошкент шаҳар банк хизматлари марказида Маънавият соати ташкил этилди. 

  Она тили – миллатнинг руҳи, давлат тимсоли ва мулкидир. Уни асраш ва ривожлантириш миллатни янада юксалишига хизмат қилувчи асосий омил. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Тадбирга таклиф этилган халқимизнинг севимли шоирларидан бири Мирзо Карим ҳам она тилимиз бўлган Ўзбек тили, уни янада юксалтириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шоир, банк ходимлари учун ўз қаламига мансуб бир қатор шеърларидан намуналар келтирди. 
   Маънавият соати давомида Устоз отадек улуғ мавзуси ҳақида ҳам сўз юритилди. Халқаро Ислом академияси катта ўқитувчиси Раъно Ўразова ҳамда Республика Манавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбари Нилуфар Абдуллаева ўз маърузалари билан тадбирда иштирок этди. Қизиқарли суҳбат тарзида ташкил этилган тадбирда банк ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

DSC00400.JPG
DSC00372.JPG
DSC00467.JPG
DSC00356.JPG
DSC00382.JPG
DSC00481.JPG
DSC00411 (2).JPG

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1340
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech