Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун"

Янгиланган сана:  13 Декабр 2021, 11:27
10 Dec 2021
      “8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган сана” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
       Ходимлар билан ишлаш департаменти директори Ш.А.Ибрагимова мажлисни кириш сўзи билан очиб, бугунги тадбир “8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган сана”сига бағишланиши ҳақида айтиб ўтди.
    Сўнг, сўз навбати меҳмон сифатида чақирилган Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети доценти, сиёсат фанлари номзоди Муйитов Даврон Собировичга берилди.
Маъруза аввалида Д.С.Муйитов таклиф учун “Туронбанк” АТБ раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, Мамлакатимизнинг барча фуқароларининг бутун ҳақ-ҳуқуқлари, конститутцияда белгилаб қўйилганлиги, ҳар бир фуқаро ўқиш, меҳнат қилиш, даволаниш ҳуқуқларига эгаэканлиги, бугун осойишта заминимизда виждон эркинлиги, тенг ҳуқуқлилик, инсонпарварлик ғоялари асосида бахтиёр инсонлар умргузаронлик қилиб келаётганлиги ҳақида гапирди.
        Конституция – тузук дегани. Эски туркий тилимиздаги тузмоқ феъли асосида юзага келган. Амир Темур тузуклари ҳам ўзига хос бир конституция десам, янглишмайман. Бобомиз тузукларида ҳам миллий қомусимиз сингари инсонпарварлик – гуманизм ғоялари илгари сурилган. Бир сўз билан айтганда, бугунги конституциямиз мустақиллигимиз тузугидир.
        Бугун биз нимагаки эришган бўлсак, мана шу конституциямиз туфайли эришдик. Конституция инсонни инсон сифатида яшашини, саёҳат қилишини, эркин фикрлашини таъминловчи оламшумул ҳужжат ҳамдир. У киши руҳиятини, соғлигини ўзида акс эттирган.
        Конституция – мустақиллигимизнинг энг катта ютуғи ҳамдир. У шунчалар мукаммал асарки, кишининг барча эҳтиёжларига унда жавоб бор. Унда нафақат, инсонни балки оддий дарахт, табиат, муборак қадамжоларни асраш, муҳофаза қилиш тушунчалари ҳам ётади.
        Тадбир жуда қизиқарли ўтди. Банк ходимлари маърузачига ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар.  
        Тадбир якунида Ходимлар билан ишлаш департаменти директори таклиф қилинган меҳмонга қимматли вақтини аямай банкимизга ташриф буюргани учун чуқур миннатдорчилигини билдириб ўтди ҳамда банк логотипили кичик совғалар топширилди. Д.С.Муйитов таклиф учун яна бир бора миннатдорчилик билдириб, барча ходимларининг келгуси ишларига омад ва зафарлар тилади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 595
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech