Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ипотека кредити (ПФ-№6186 )

Янгиланган сана:  6 Июл 2022, 16:24
  • Зарур сумма:
  • Кредит муддати:
  • Фоиз ставкаси (%):
  • Бошланғич бадал (%):
  • Суғурта бўйича харажатлар:
  • Гаров шартномасини нотариал расмийлаштиришга сарфланадиган харажатлар:
Ҳисоб-китоблар тахминий. Кредит бўйича янада батафсил маълумот банк бўлимида тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг №6186-сонли Фармонига асосан ажратиладиган Ипотека кредити

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 11 мартда имзоланган “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармонига асосан аҳолига уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилишида қатор ўзгариш ва қулайликлар жорий қилинди. 



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредити

         

    ипотека 6186.jpg

Кредит миқдори
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Вилоятларда: 327 250 000 сўмгача
  • Тошкент шаҳрида: 416 500 000 сўмгача 
Фоиз ставкаси 
  • Вилоят марказлари, шаҳарлари ва Тошкент шаҳри учун йиллик 18 фоиз;
  • Республиканинг қишлоқ жойлари учун йиллик 17 фоиз;
Кредит муддати
        20 йил

Бошланғич тўлов
        15 %
Кредит қайтариш усули
         Аннуитет ва дифференциал

Имтиёзли давр
          6 ойгача

ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан аҳолига бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратиш тартиби қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқич. Фуқаро тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, ўз танлови асосида бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартирани танлайди ва пудрат ташкилоти билан шартнома имзолайди.

2-босқич. Фуқаро тижорат банк филиалларига, танланган квартирани сотиб олиш учун ипотека кредити ажратишни сўраб ариза билан биргаликда керакли ҳужжатларни тақдим этади.

3-босқич. Ариза кўриб чиқилгандан сўнг банк томонидан потенциал қарз олувчига ипотека кредити ажратилади.

4-босқич.  Банк томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан (субсидия хабарномасига эга қарз олувчилар учун бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия маблағлари банкка ўтказиб берилгандан) сўнг;

  • банк ва қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ўртасида кредит шартномаси расмийлаштирилади;
  • қарз олувчи томонидан суғурта ташкилоти билан ипотека предметини таваккалчиликлардан суғурта қилиш шартномаси тузилади;
  • белгиланган тартибда уй-жойнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади;
  • ипотека шартномаси тузилади ёки қонун асосида ипотека белгиланган тартибда Ўздавергеодезкадастрда рўйхатдан ўтказилади.


  ПФ-6186-сонли Фармоннинг 6-бандига мувофиқ субсидиялар:

       Биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

     Дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қатъий 32 млн. сўм миқдорда тўланади.


Шартнома намунаси


Потенциал қарз олувчи қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунда 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

б) доимий иш жойи ва даромадлар манбаига эга бўлган шахслар;

в) қарз юки кўрсаткичи, яъни қарз олувчининг барча кредитлари бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори қарз олувчининг (ва биргаликда қарз олувчиларнинг) тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаган шахслар.
Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи белгиланган меъёрдан юқори бўлганда, уларнинг банк олдидаги қарз мажбуриятларини таъминлаш юзасидан юридик шахсларнинг кафиллиги қабул қилиниши мумкин.

г) ипотека кредити ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган шахслар.

Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги харажатларни амалга оширади:
  •     нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;
  •     квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;
  •     суғурта қилиш бўйича харажатлар.

    

  • Ариза;
  • қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорти;
  • ипотека кредит мақсадига мос равишда кредит эвазига сотиб олинаётган уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, мулк эгаси) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёки реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
  • “Туронбанк” АТБда қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисобрақамида уй-жой нархининг 15%дан кам бўлмаган миқдорида пул маблағи жойлаштирилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси (мавжуд бўлганда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга субсидия хабарномаси);
  • қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган кўп-қавватли уйдаги квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;
  • Тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун зарур ҳолларда талаб этилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech