Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ипотека кредити

Янгиланган сана:  6 Июл 2022, 16:06
  • Зарур сумма:
  • Кредит муддати:
  • Фоиз ставкаси (%):
  • Бошланғич бадал (%):
  • Суғурта бўйича харажатлар:
  • Гаров шартномасини нотариал расмийлаштиришга сарфланадиган харажатлар:
Ҳисоб-китоблар тахминий. Кредит бўйича янада батафсил маълумот банк бўлимида тақдим этилади.

Ипотека кредити

Ипотека кредити бу – қонун хужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун, якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитлар мажмуасидир.


 



     Якка тартибдаги уй-жойни қуриш 
ёки сотиб олиш учун ипотека кредити

 42-980x696.png

   Кредит
   миқдори
 Фоиз
 ставкаси   
Кредит
 муддати   
Бошланғич
тўлов
  Кредит
  қайтариш
   усули 
   Имтиёзли 
давр
 
 БҲМнинг
3 000 баробаригача
 


   26%

  10 йил

    25%

аннуитет,
 дифференциал 


 1 йилгача

“Туронбанк” АТБ филиаллари томонидан ажратиладиган кредитлар эвазига давлат дастурларига асосан қурилган кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олишга ипотека кредитлари муддати қарз олувчининг тўлов лаёқатидан келиб чиқиб 15 йилгача, ундан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси ва асосий қарзни қайтариб бериладиган имтиёзли давр қарз олувчи томонидан “Туронбанк” АТБ филиалларида очилган “Талаб қилиб олингунча” депозит ҳисобварағига қўйиладиган бошланғич бадал миқдоридан келиб чиқиб қуйидагича белгиланади: 

Бошланғич бадал миқдори

Хонадон жойлашган қават

 Фоиз ставкаси

 25% дан 35% гача

1 ва 2-қават

Кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +4% қўшган ҳолда

3-қават

Кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +3% қўшган ҳолда

4 ва ундан юқори қаватлар

Кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +2% қўшган ҳолда

35% дан 50% гача

1,2,3- қаватлар

Кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +3% қўшган ҳолда

4 ва ундан юқори қаватлар

Кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +2% қўшган ҳолда

50% ва ундан юқори

барча қаватлар

Кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +2% қўшган ҳолда


Шартнома намунаси

Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги харажатларни амалга оширади:

  • нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;

  • квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;

  • суғурта қилиш бўйича харажатлар.

  • Ариза
  • қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорти;
  • ипотека кредити эвазига сотиб олинаётган уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, мулк эгаси) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёки реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
  • якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда реконструкция қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган лойиҳанинг нусхаси;
  • қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган олди-сотди тўғрисидаги дастлабки шартнома;
  • “Туронбанк” АТБда қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисобрақамида кредит суммасининг 25%дан кам бўлмаган пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси ва/ ёки қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва /ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг баҳоси бўйича дастлабки ҳисоб-китоби.
  • Мустақил баҳоловчи томонидан мулкнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича ҳисоботи;
  • Тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун зарур ҳолларда талаб этилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech