"Туронбанк" АТБ Контакт марказини автоматлаштириш мақсадида сизни дастурий комплексни етказиб бериш ва жорий этиш учун таклифларни киритишга чорлайди. Ушбу сўровномадан мақсад – техник топшириққа кўра баҳолаш, шунингдек компаниянгиз ва таклиф этилган ечимлар ҳақида қўшимча ахборот олиш.

Қуйидаги асосий талабларга эътибор қаратишингизни сўраб қоламиз:

1. Контакт марказини автоматлаштириш учун таклиф этилаётган дастурий комплекс техник топшириқнинг барча талабларига мувофиқ келиши керак.

2. Солиқ органлари олдида қарзи йўқлиги ҳақида маълумотнома тақдим этилиши.

3. Сўнгги 3 йилда банкларда шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга ошириш тажрибаси ҳақида маълумотнома тақдим этилиши.

4. Етказиб берилаётган лицензиялар рўйхатининг номенклатура билан тақдим этилиши. Комплекс ечимни амалга ошириш учун талаб этилса, шу жумладан учинчи шахсларнинг ишлари ва лицензиялари.

5. Тижорат таклифи лицензияларга ва ишларга батафсил бўлинишининг тақдим этилиши.

6. Контакт маркази тўлақонли ишга туширилиши учун зарур ускуналарнинг рўйхати ва миқдорининг тақдим этилиши (етказиб берувчининг тавсиялари), шу жумладан сервер ускуналари ва иш жойларини жиҳозлаш (IP телефонлар, гарнитуралар ва ҳ.к.).

Шунингдек таклифингиздаги техник топшириққа мувофиқ келмайдиган бандларни ажратиб кўрсатишингизни, ушбу талаблар қандай қаноатлантирилишини кўрсатишингизни сўраб қоламиз.

Илтимос, ўз таклифларингизни 20.02.2024 йил, маҳаллий вақт бўйича соат 12:00 гача marketing@turonbank.uz манзилига жўнатинг.

Эътиборингиз учун раҳмат, таклифларингизни кутиб қоламиз.

Бу таклифларнинг дастлабки таҳлили эканлигини эслатиб ўтамиз. Унинг натижалари бўйича Банкда контракт тузиш мажбуриятлари йўқ.

“Туронбанк” АТБ Контакт марказини автоматлаштириш мақсадида дастурий комплексни етказиб бериш ва жорий этиш учун техник топшириқ.