Жисмоний шахсларга

Туронбанк 167 мингдан зиёд омонатчиларнинг ишончли партнёридир, кунига 1000 дан ортиқ киритмалар тўловларини амалга оширади ва пул маблағларини ўтказиш тизими бўйича чет эл мамлакатларига 300 дан ортиқ пул ўтказмаларини амалга оширади. Туронбанкнинг 120 минг мижози харид қилган моллари ва уларга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни Туронбанкнинг сўмли карталари орқали амалга оширадилар.

Мамлакатимизнинг барча вилоят ва туманларида Туронбанкнинг 16 филиал ва 100 га яқин қўшимча бўлинмалари мавжуд, шунинг учун Туронбанк бутун Ўзбекистон бўйича мижозлари билан ишлаш, аҳолига банк хизматлари ва моллиявий ёрдам кўрсатиш имконига эга.

Банк ташқиқтисодий операцияларнинг барча турларини амалга оширади ҳамда йирик хорижий банклар ва халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик қилади. Credit Suisse (Швейцария), Commerzbank (Германия), Korea Exchange Bank (Жанубий Корея), BGZ Bank, Kredyt bank (Польша), ВТБ банк, Raiffeisenbank(Moscow Branch),Сбербанк, Промсвязьбанк, Русславбанк (Россия) ва АО Казкоммерцбанк (Қозоқстон) каби йирик банклар билан корреспондентлик муносабатларини амалга оширади.

Туронбанк қуйида келтирилган ассоциация, жамғарма ва халқаро ташкилотларнинг аъзоси:

  • Аҳоли омонатларини кафолатлаш жамғармаси;
  • Республика банклараро Валюта биржаси;
  • «Тошкент» Республика Жамғарма биржаси;
  • Ўзбекистон Банклари Ассациацияси;
  • ЎзР Савдо-Саноат палатаси;
  • SWIFT хақаро электрон тўловлар тизими;
  • VISA International халқаро тўлов тизим;
  • «REUTERS» информацион-дилинг тизими;
  • «Western Union», «Coinstar», «Contact», «Money Gram», «Быстрая почта», «Золотая корона», «Unistream» и «Migom» халқаро пул ўтказиш тизимлари.

Мамлакатимиз, аҳолиси ўртасида банк хизматларига ва банкда пўл сақлаш ҳамда халқаро пул ўтказишларга эҳтиёжнинг ўсишини, шунингдек пул маблағларсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва хусусий шахсларга кредит бериш тизимининг ривожланишини ҳисобга олиб, Туронбанк ўзининг банк операциялари хилма-хиллигини (диверсификация) кўпайтирмоқда ва банк хизмати сифатини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

Мижозларга хилма-хил банк хизматларини тақдим этиш билан бирга, Банк ўз мижозларининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир мижозга индивидуал ёндашишга асосланиб, мижозларнинг комплексли муаммоларини ҳал этишни ўз фаолиятининг устувор йўналиши деб ҳисоблайди ва корпоратив мижозларга ҳам, хусусий мижозларга ҳам ишончли шерик (партнёр) бўлиб келмоқда.