Корпоратив мижозларга

Консолидация банки «Турон» ўз фаолиятини 1990 йилда бошлаб, ЎзР қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигининг қатор тузилмавий бўлинмаларига хизматларини кўрсатган ва улар билан ҳамкорлик қилган.

20 йил давомида фаолиятини амалга ошириб, Туронбанк ишончли шерик (партнёр) номини оқлаб келди ва эндиликда мазкур тармоқ чегараларидан чиқиб, иқтисоднинг деярли барча тармоқларида: қурилиш ва оғир саноатда, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳасида минглаб корхоналарга банк хизматларини кўрсатмоқда.

Ўз фаолияти давомида Туронбанк миллиардлаб сўмли обортга эга йирик корхоналарнинг мураккаб молиявий муаммоларини ҳал этиш бўйича катта тажриба орттирди. Банк томонидан замонавий банк технологиялари жорий этилди ва улардан барча мижозлар фойдаланлмоқдалар.

Банк фаолияти кўлами бутун мамалакатимиз бўйича йирик компаниялар ва алоҳида тадбиркорларга хизмат кўрсатиш имконини беради, 100 дан зиёд банкимиз тузилмавий бўлинмалари республикамизнинг барча вилоятларида фаолият кўрсатмоқда. Банк мижозлар эҳтиёжларини имкон қадар тўлиқ қондириш ҳамда эгувчанлик билан ҳисобга олишга ҳаракат қилади: банк ва инвестицияга оид намунавий маҳсулот ва хизматлардан ташқари, янги, ностандарт бўлган ечимлар ва иш юритишнинг алоҳида, индивидуал шароитларини таклиф этмоқда.

Бугунги кунда Туронбанк универсал банк сифатида Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва резидентлари бўлмаган 18 минг турли компания ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Рақобат кучайиб бораётган шароитда Туронбанк иш юритиш жараёнида ҳар бир мижозга алоҳида ёндашиб, мижозларининг тижорат билан боғлиқ фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олади.

Туронбанк кўп йиллардан буён ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги, ЎзР Адлия Вазирлиги, Солиқ ва валюта билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш ва жиноий йўл билан олинган даромадларни легализация қилиш департаменти, ЎзР Президенти Аппарати ишлари Бошқармаси, ЎзР Олий Мажлиси, ЎзР Молия Вазирлиги қошидаги Йўллар жамғармаси ГРП, ЎзР Адлия Вазирлиги қошидаги суд қарорларини ижро этиш Департаменти, «Torsvik MNM» МЧЖ, «Farm Impex» МЧЖ, «Simakx-Pars» хорижий корхонаси, «Roison electronics» ОАЖ, «Afsar company LTD» ҚК МЧЖ билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.